Panela
Панела пишлоқи (испанча: Қуэсо Панела) — бу мексикалик юмшоқ оқ пишлоқ, шунингдек, „оқ сават ичидаги пишлоқ“ сифатида ҳам танилган[1] Дастурхонга иссиқлигида мархамат қилинади[2].
Тавсиф
Панела пишлоқининг тез-тез ишлатиладиган номи — „оқ саватдан чиққан пишлоқ“ ушбу ном пишлоқ бошининг ён томонларидаги характерли излардан келиб чиққан. Панела пишлоқи ҳидларни осонгина сингиш қобилиятига эга. У дастурхонга тамадди сифатида ҳам хизмат қилиниши мумкин ёки бирон бир коктейл билан қўшиб бериш мумкин. Дастурхонга хизмат қилишдан олдин пишлоқ олдиндан қовурилган авакадо барглари ва саримсоқ-қалампирли паста билан ўралади[1]. „ Мексика ошхонасининг қадам-ма қадам“ китобида Панела пишлоқи Мексиканинг махсус таоми сифатида кўрсатилган. Кўпинча миллий ошхонада таркибий қисм сифатида ишлатилади[2]. Панела пишлоқи янги пишлоқлар тоифасига кириб, сиз билганингиздек, улар нордон сутли шўр таъми ҳамда бир хил тузилиши билан ажралиб туради ва ишлаб чиқарувчилар ҳам юмшоқ пишлоқларни навларга ажратмайдилар[3].