Панжгоҳ (форс. – беш парда, беш поғона) – 1) Ўрта аср Ўн икки мақом тизимида муайян шўба номи; 2) Шашмақом таркибидаги Рост мақоми мушкилот бўлимида „Муҳаммаси Панжгоҳ.“ номи билан етиб келган чолғу қисм. Унинг ўзига хос ижод йўлларидан бири Роси Панжгоҳ деб аталади; 3) Хоразм мақомларининг бири. Туркумда сўнгги ўрин эгаллаган бўлиб, фақат чолғу қисмлардан иборат. Парда тузилиши ҳамда куй мавзулари Рост мақомига туташ бўлгани сабабли Панжгоҳ мустақил мақом даражасида тан олинмаган; 4) уйғур ўн икки муқомларшганлардан бири[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил