Панжҳир — илк ўрта асрларда Тоҳаристон вилояти шаҳри (ҳозирги Афғонистоннинг Нуристон вилоятидаги Панжшир шаҳри). Х асрда Панжҳир атрофида бой кумуш кони бўлган. Панжҳир шаҳри тоғ тепасида жойлашган бўлиб, унинг ёнидан Андароб ва Косон дарёлари оққан. Бу ерда боғлар кўп бўлсада, ерлар ҳайдалмаган, ишлов берилмаган. Самонгшнинг маълумотига кўра, уруш вақтида Панжҳир 10 минг жангчи етказиб бера олган. Панжҳирнинг барча аҳолиси Панжҳир докими эгалик қилган Кумуш тоғдаги конда ишлаганлар. Кондан қазиб чиқарилган кумуш маъдани 3 қисмга тақсимланган: бир қисмини султон вакили, 2-қисмини уни қазиб олган кончи олган, 3-қисми эса кончилик билан машғул бўлган маҳаллий аҳолига теккан, улар уни савдогарларга сотишган. Муқаддасийнинг ёзишича, Х асрда Панжҳирда кўплаб дирҳамлар зарб қилинган. Панжҳир зарбхонаси ВИИИ асрнинг 2-ярмида ҳам мавжуд эди. Х асрда сомонийлар даврида Панжҳирда ҳарбий қароргоҳ жойлашган бўлиб, унинг ўз зарбхонаси бўлган.

Адабиёт

  • Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тоҳариста-на по арабоязичним источникам ИХ — начала ХСҲ вв., Т., 1996.

Шамсиддин Камолиддинов[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил