Панна олмос раёни - Ҳиндистоннинг Мадҳя-Прадеш штатидаги қимматбаҳо тошлар конлари жойлашган минтақа. Умумий майдони 1700 км². Туб жинсларда жойлашган машҳур Мажга-он ва бир нечта сочма олмос конлари бор. Мажгаон кимберлит конининг майдони 500х350 м бўлиб, 270 м чуқурликгача захиралари 4,5 млн. карат миқдорида ба-ҳоланган; бу конда милоддан аввалги даврларда ҳам олмос қазиб олинганлиги маълум, ҳозирги вақтда йилига 12 минг карат атро-фида олмос қазиб олинади (ўртача 100 т кимберлит жинсларидан 10,7 карат олмос олинади). Бундан ташқари, Панна олмос раёнир.да турли кимматбахр ва зебу зийнат буюмлари ясашда ишлатиладиган тошлар (зумрад, аквамарин, сапфир, ёқут, ойтош, аметист, сафсар, гранат, ақиқ) сочма конлардан олинади. Ақиқнинг йирик сочма конлари Гужарот, Мақараштра ва Биҳар штатларида жойлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил