Паннония (Паннониа) — ВИИИ асрда бар-по этилган Рим вилояти (провинсияси). Ҳозирги Венгрия ҳудудининг ғарбий қисми, собиқ Югославиянинг шим. кис-ми ва ҳозирги Австриянинг шарқий қисмидан иборат бўлган. П. атамаси иллирийларта мансуб паннонлар қабиласи номидан олинган. Римнинг 400 йиллик ҳук-мронлиги натижасида П. жуда романлашган П.га муттасил кўчиб келаётган варварлар ҳисобига қишлоқ аҳолисининг нуфуси ортган ва бу ҳолат вилоят иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги тармоғи устуворлигини таъминлаган. Милодий 2—5асрларда чегара ҳудудларида яшовчи қабилалар (квадлар, маркоманнлар, сарматлар, готлар, гуннлар ва бошқалар) билан бўлган доимий урушлар оқибатида П.даги Рим ҳукмронлиги В аср бошига келиб барҳам топган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил