Panserraikos F.C.
Пансерраикос футбол клуби (юнонча: Πανσερραϊκός 1946), Алл-Серрес футбол клуби, Грециянинг Марказий Македониядаги Серрес шаҳрида жойлашган юнон футбол клуби. Пансерраикос шимолий Грециядаги энг муҳим ва яхши қўллаб-қувватланадиган клублардан бири бўлиб, 1960 ва 70-йилларда Биринчи дивизионда доимий тарзида иштирок этган. Клуб ҳозирда Греция Суперлигасида, Греция футболининг юқори тоифасида иштирок этади.
| Файл:Пансераикос неw эмблем.пнг | ||||
| Тўлиқ номи | Пансерраикос Фоотбалл Cлуб | |||
|---|---|---|---|---|
| Лақаби |
Лионтариа (Лионс) Коккинои (Редс) То Лионтари (Тҳе Лион) | |||
| Асос солинган | 1946 | |||
| Серрес Муниcипал Стадиум | ||||
| Сиғими | 9,500 | |||
| Эгаси | Тасос Казиас | |||
| Раиси | Тасос Казиас | |||
| Директори | Мичалис Григориоу | |||
| Лига | Супер Леагуэ Греэcе | |||
| Ўрни | Супер Леагуэ Греэcе, 7тҳ оф 14 | |||
| Вебсайти | Клуб сайти | |||
|
| ||||
Тарих
Пансерраикос 1964-йил 31-майда Серрес шаҳрида икки маҳаллий клуб, Аполлон ва Ираклис бирлашишидан ташкил топган. Эвангелос Чатзиатҳанасиадис „Пансерраикос“ жамоасининг биринчи президенти эди. Серраи халқининг кучи ва жанговар фазилатларини кўрсатадиган бренд сифатида Амфиполис Лео танланган. Пансерраикос 1964—1965-йилги мавсумда биринчи марта миллий чемпионатда иштирок этди. Кейинчалик эса Бета Этники лигасида ўйнашди. Янги ташкил этилган клубнинг иштиёқи жуда катта эди ва шунинг учун Пансерраикос дарҳол Алпҳа Этники лигасига кўтарилиди

Жамоа либоси
Жамоанинг одатий кўйлак тўплами, қизил ва оқ вертикал чизиқли кўйлак, қизил шортиклар ва пайпоқлар ҳсиобланган.
Стадион
Пансерраикоснинг бош қароргоҳи Серрес Муниcипал стадионидир. Бу энг қадимги спорт майдонларидан биридир. У дастлаб 1926-йилда қурилган бўлиб, ғарбий томонда фақат битта трибуна бор эди. Ўша пайтда унинг сиғими 3000 томошабиндан ошмаган. 1964-йилдан кейин Пансерраикос асос солинганидан сўнг, жамоанинг яхшироқ майдонга бўлган эҳтиёжи янада муҳимроқ бўлди. 1972-йилда Пансерраикос ва АЭЛ ўйинида Серрес муниципал стадиони рекорд даражадаги томошабинга эга бўлган эди. 1976-йилда стадион трибуналарда ҳозирги кўринишини олди. Ўша даврда Серрес стадиони 15 000 тик томошабин ўринларига эга эди. 2005-йилда унинг стадионну янгилаш учун унинг ички ва ташқи қиёфасини ўзгартиришда давом этди. Ўшанда барча трибуналарга 9500 та пластик ўриндиқлар жойлаштирилган эди.
Ўйинчилар
Ҳозирги таркиб
- 14 Аугуст 2023
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
Ютуқлар
Греция лигаси
- Иккинчи дивизион (5) : 1964–65, 1971–72, 1979–80, 2007–08, 2022–23
- Учинчи дивизион (2) : 1993–94, 2014–15
- Тўртинчи дивизион (1) : 2019–20
Лига тарихи
|
Клуб рекордлари
- Рекорд томошабин: 14,200 ва Ларисса, Бета Этҳники, 1972-йил 25-июн
- Рекорд лиганинг уйдаги ғалабаси: 6-1, АЭЛ Лимассол, Алпҳа Этники, 1969-йил
- Рекорд лиганинг меҳмондаги ғалабаси: 9-4, Левадиакос, Бета Этҳники, 1998-йил 29-март
- Энг юқори лига ўрни: Алпҳа Этҳники -да 8-ўрин, 1969–1970 ва 1980–1981-йиллар мавсумлари
- Энг паст лига ўрни: Алпҳа Этникида 18-ўрин, 1979-1980-йиллар мавсуми
Таниқли мураббийлар
Илиэ Оанă
Владимíр Тáборскý
Иоаннис Гоунарис
Чристос Арчонтидис
Никос Анастопоулос
Макис Кацавакис
Константинос Иосифидис
Дуšан Митоšэвиć
Лажос Дéтáри
Гианнис Папакостас
Ҳуго Броос
Áнгел Педраза
Гуиллермо Áнгел Ҳоёс
Драган Кокотовиć
Момčило Вукотиć
Жосу Урибе
Мичалис Григориоу
Костас Василакакис
Пауло Cампос
Павлос Дермитзакис
Манбалар
- ↑ Аббинк, Динант. „Греэcе – Финал Таблес 1959–1999“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион (2003-йил 7-август).
- ↑ Аббинк, Динант. „Греэcе – Лист оф Сеcонд Левел Финал Таблес“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион (2005-йил 18-май).
- ↑ Мастрогианнопоулос, Алехандер. „Греэcе – Лист оф Тҳирд Левел Финал Таблес“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион (2005-йил 18-май).
Ҳаволалар
| Викиомборда „Пансерраикос Ф.C.“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Расмий веб-сайт (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-03-22 санасида архивланган) (Греэк)
- Пансерраикос тарафдорлари „Че Гевара“ клуби