Pansod masjidi
Пансод масжиди — Шаҳрихондаги меъморий ёдгорлик (ХХ аср бошлари). Андижон шаҳридан 27 км узоқликдаги жойлашган[1].
| Масжид | |
Пансод масжиди
| |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Андижон |
| Шаҳар | Шаҳрихон |
| Меъморий услуб | Марказий Осиё меъморчилиги |
| Бинокорлик ташаббусчиси | Матиса Понсод |
| Асосий сана: | |
| Сўнги имом | Абдураззақов Анваржон |
| Мақоми | Фаолият ко'рсатмоқда |
| Миноралар сони | 2 |
| Миноралар сони | 2 |
| Миноралар баландлиги | 21 м |
| Қурилиш материали | Пишган г'ишт |
Масжид тарҳи тўғри тўртбурчакли (31х12 м). 4 устунли хонақоҳ, жан.дан тақаб қурилган узун айвондан иборат. Хонақоҳ деворига чўққисимон равоқлар ишланган, шифтини салобатли шаклдор ёғоч устунлар кўтариб туради, танасига ўйма нақшли гуллар ишланган, каллаги муқарнасли. Шарафанинг ёғоч чизиғи поғонали. Тўсиқлар баландроқ ўрнатилган. Пансод масжиди сирти лой-сувокди, ичи ганч сувоқли, изораси тўғри бурчакли безаклар билан, деворининг юқори қисми тўқ яшил парча гулли арақи сарровлар билан ўралган. Қуръондан суралар битилган, кўк ва яшил рангда гириҳ нақшлар ишланган. Шифтдаги яшил заминда одми рангдаги юлдузсимон турунжлар кўзга ташланади. Тўсинларнинг жимжимадор ҳошияларига ислимий нақшлар ишланган. Пансод масжидини маҳаллий усталар қурган, безагини қўқонлик усталар бажарган. Пансод масжиди ўзининг ноёб безаклари билан диққатга са-зовор.[2]
Масжиднинг бунёд этилиши шаҳрихонлик Матиса Понсод номи билан боғланади. У ўзининг саховатпешалиги, динпарварлиги билан халқ орасида ҳурмат қозонган Матиса Понсод 1825-йилда Шаҳрихон шаҳрида туғилган. Матисанинг отаси Мирзо оғалиқ Қўқон шаҳрининг ҳурматли кишиларидан бўлган. Унга нисбатан оғалик унвонинининг берилганлиги сабаби у Мадалихонга яқин маслаҳатчи бўлган. Матиса ҳарбий соҳани мукаммал эгаллаган қўмондон бўлган. Шу сабабли Понсод унвонини олган. Понсод — бешюзбоши деган маънони билдиради. Муҳаммад Ис’ҳоқ Понсод 63 ёшида ҳаж зиёратини амлга оширади. Сафардан қайтгандан сўнг маблағ ажратиб ислом динига ҳисса қўшиш мақсадида Понсод масжидини қурдиради. Масжид 1888-йилда қуриб битказилган. Масжид фарғона тарихида кўп воқеаларнинг шоҳиди бўлган. 1916-йилги Шаҳрихон қўзғолони шу масжид ёнида бўлган. 1919-йилги Инқилобий қўмита Рефкомга сайловлар, кейинроқ, Ўзбекистон ССРнинг биринчи таъсис қурултойига сайловлар шу масжид биносида бўлган. Кейинчалик масжид атеизм таъсирида қаровсиз қолиб кетди. ХХ асрнинг 30-йилларида кимдир масжиднинг ичкари деворига масжиднинг бузилиб кетишига йўл қўймасликни даъват қилиб ёзган экан. Бу ёзувнинг расм нусхаси ҳозирда Шаҳрихон музейининг экспонатларидан бири саналади[3].
Понсод масжиди республика аҳамиятидаги маданий мерос обекти сифатида давлат муҳофазасига олинган. Масжидда 10 йил давомида таъмирлаш ва қайта тиклаш ишлари олиб борилган. Намозгоҳ, хонақоҳ билан айвон қисми бирлаштирилган. Эскирган яроқсиз томлари тўла қайтадан қурилган. Баландлиги 21 метрли минора, аркасимон шарқона усулдаги равоқ, дарвоза ва таҳоратхон ақурилган. Понсод масжиди ЙУНЕСКО рўйхатига олинган.
Понсод масжиди ташқи деворлари керамика билан ўралмаган, аммо қурилишлар пайтида улар Фарғона водийсидаги бошқа масжидларга ўхшаш услуб — ғиштларга ишланган хаттотлик ёзувларидан фойдаланилган. Масжид имом хатиби — Абдураззақов Анваржон (2023-йил июн)[4].
Манбалар
- ↑ „Понсод масжиди“. мерос.уз. Қаралди: 24-июн 2023-йил.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Моҳларойим Алижонова „Шаҳрихон туманидаги масжидлар“. Қаралди: 24-июн 2023-йил.
- ↑ „АНДИЖОН ВИЛОЯТИ“. масжид.уз. Қаралди: 24-июн 2023-йил.