Папу де анжу ёки папу-де-анжоу (португалча: папо де анжо, “фаришта қорни“ ёки “фариштанинг қўш ияги“[1]) — тухум сариғи ҳамда шакар сиропидан тайёрланадиган анъанавий португал ширинлиги[2]. Ушбу десерт Бразилияда ҳам кенг истеъмол қилинади.

Португалиянинг тухум сариғи негизида тайёрланадиган Фиос де овос ва бошқа классик ширинликлари сингари, папу де анжоу ХИВ—ХВ асрларда португалиялик роҳибалар томонидан яратилган, деб тахмин қилинади. Ибодатхоналарда тухум оқи кийимларни „крахмаллаш“ учун ишлатилгани сабабли тухум сариқларининг кўп миқдорда тўпланишига олиб келган.

Аксар рецептларга кўра, тухум сариғи ҳажми икки баравар кўпайгунча урилади. Баъзи бир рецептларда эса, тухум оқидан ҳам фойдаланилади (ҳар 10 та тухум сариғи учун 1-2 та тухум оқи қўшилади), тухум оқлари қаттиқ ҳолга келгунча кўпиртириб олиниб, сўнгра эҳтиёткорона тарзда урилган тухум сариғига қўшилади. Урилган тухум сариқлари ёғланган муффин қолипларига (ҳар бирига ярим ош қошиқдан) солинади ва сал қотгунча пиширилади. Эътибор бериш зарур жиҳати шундаки, масаллиқ ташқариси қаттиқ пишиб кетмаслиги керак. Сўнгра, улар ром, ванил ёки апелсин қобиғи қўшиб хушбўй қилинган шакар сиропида озгина қайнатиб олинади[3][4][5].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „архив нусхаси“. 2016-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-май.
  2. ↑ Чарлес Гордон Синcлаир (1998), Интернатионал Диcтионарй оф Фоод & Cоокинг. Тайлор & Франcис. ИСБН 1-57958-057-2, ИСБН 978-1-57958-057-5
  3. ↑ Жорнал Зеро Ҳора (даилй неwспапер), реcипе фор Папо де Анжо. Онлине версион ат терра.cом, аccессед он Жулй 5, 2009.
  4. ↑ Амéлиа Cоэлҳо (1899), Дос Cадернос де Реcеитас да Амéлиа. Журуá Эдитора. ИСБН 85-362-2217-4, ИСБН 978-85-362-2217-2
  5. ↑ Георге Эрдош (2003), Раре финдс — Энжой тҳис Соутҳ Америcан фоод тоур. Беттер Нутритион магазине, Вол. 65, иссуэ 4 (Април 2003), пагес 36-38. ИССН 0405-668Х. Онлине версион аccессед он Жулй 5, 2009.