Papuaslar
Qiyofa
Папуаслар (малайяча папуwа — жингалак) — халклар гуруҳи, Ғарбий Меланезиянинг туб аҳолиси. Янги Гвинея о. ва Тимор о.нинг шарқий қисми туб жой аҳолисининг катта қисмини умумлашган номи (энга, чимбу, хаген, камано, хули ва бошқалар). Умумий сони 4,8 млн. киши (1987). Меланезия ирқига мансуб. Папуас тилларида сўзлашади. Диндорлари аждодлар култи, магия ва тотемизмга эътиқод қилади. ХИХ аср охиридан миссионерлар таъсири остида христианлик тарқалган, ҳозирги кўпчилик П. расман уни қабул қилишган. Асосий машғулоти — деҳқончилик, чўчқачилик, балиқ овлаш, қисман овчилик. П.ни этнографик жиҳатдан ўрганишга рус тадқиқотчиси Н.Н. Миклухомаклай катта ҳисса қўшган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |