Парадизка, райка (Малус пумила вар. парадисиаcа) — баландлиги 2 метр гача борадиган бута ёки дарахт; паст бўйли олма тури. Ватани — Закавказе. Олма дарахтлари учун пакана пайвандтаг сифатида фойдаланилади. Парҳиш қилинган нов-далари ва қаламчасидан тез кўпаяди. Унга пайванд қилинган дарахтлар пас-так усади (2,5–4 метр), 3—4 йилдан мунтазам ва мўл ҳосил бера бошлайди. Парадизка тупроқнинг унумдорлигига талабчан, совуққа чидамсиз; ёғочи ва илдизи мўрт.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил