Paragangliylar
Параганглийлар (юнонча: пара... ва ганглий) — умуртқали ҳайвонлар ва одамнинг эндокрин бези. Асосан, катехол-аминларни ишлаб чиқаради, нерв системасининг хеморецепторлик вазифасини бажарувчи қўшимча органи ҳисобланади. Энг кучли П. буйрак усти бези мағиз моддасидан, бел ва аортадаги П. секретор хромаффин ҳужайралар, қўшимча ҳужайралар (қоплама типдаги нейроглиялар) ва бириктирувчи тўқималардан ташкил топган. Эмбриогенезда улар симпатик нерв системаси нейробластлари билан бирга ҳосил бўлади ва кўчиб ўтади. Бошқа П. — нохромаффинлар (асосан, парасимпатик нерв системаси тармокланган жойларда), жумладан, кўз ичидаги П., ўпка, кўмик, мия пўстлоғидаги П., каротидли П., тана ва қўл-оёқ нервларидаги П. ҳисобланади. Улар ИХ ва Х жуфт орқа мия нервининг эмбрионал асосларидан ҳосил бўлади.
П. дастлаб тубан умуртқали ҳайвонларда пайдо бўлган ва, асосан, рецепторлик вазифасини бажарган. Филогенезда П. аста-секин эндокрин орган сифатида шакллана бошлаган. Умуртқали ҳайвонларда П. табақалашган: хромаффин ҳужайраларнинг ситоплазма-тик тўрлари таркибида норадреналин (норадреноцитлар) ёки майда фанулаларда кўп миқдорда адреналин (адреноцитлар) бўлади; нохромаффин қужайралар катехоламин бўлмаган полипептид гормонларни синтезлайди деб тахмин қилинади. Айрим П.да (каротидли юрак усти ганглийлари) кислород етишмаслигини сеза оладиган ва унга жавобан секрет ажрата оладиган хусу-сият ривожланган. Кўпчилик П. ҳужайра ёки қон томири деворларига ёпишиб туради ёки ўша жойда ҳосил бўлади. П. стреесга қарши организм фаолиятини бир меъёрда ушлаб туриш учун барча системаларни фаоллаштиришдан ибо-рат. Организмда П.нинг ишлаб чиқарилишини хусусий ва умумий физиологик реаксиялар назорат қилиб туради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |