Парагнейс — Ер пўстида ҳосил бўлган метаморфик тоғ жинси. Чўкинди тоғ жинслари (қумтош ва гилли сланецлар) нинг Ер пўсти чуқур зоналарида метаморфизмнинг амфиболит фациясида кайта кристалланиши натижасида ҳосил бўлади. Таркиби бошқа ҳарактерли минераллар (андалузит, силлиманит, дистен, кордиерит, турмалин ва бошқалар) қўшилган кварс ва дала шпатларидан иборат; қўшилган минералларга қараб П.нинг хиллари фарқ қилинади. П.да гилтупроқ бир оз кўп бўлади. П. дастлабки материалига қараб магматик жинсларнинг ўзгаришидан ҳосил бўлган ортогнейслашан фарқ қилади (яна қаранг Гнейс).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил