Paragvay (daryo)
Парагвай ёки Парагуай (испанча: Рíо Парагуай, португалча: Рио Парагуаи) — Жанубий Америкадаги дарё, Парананинг ўнг ирмоғи, Бразилия ва Парагвай ҳудудларида, айрим қисмлари Парагвай, Бразилия ва Аргентина ўртасидаги давлат чегарасидан оқади. Узунлиги 2621 км, хавзасинингмайд. 1,2 млн. км². Бразилия ясситоғлигининг шим.-ғар-бий қисмидан бошланиб, жан.га томон Пантанал ботқокликлари, Гранчако пасттекислиги бўйлаб оқади. Дарёнинг кенглиги ўрта оқимида 350–600 м, қуйи оқимида 1000–1500 м, чуқ. 10– 20 м. Ёғингарчилик даврида тошади. Ўртача сув сарфи Асунсон шаҳри ёнида 2940 м³/с, қуйилиш жойида 4000 м³/с Парагвай — Парагвайнинг асосий транспорт йўли. Корумба шаҳригача кема қатнайди, Асунсон шаҳригача денгиз кемалари кира олади. К. бўйида Асунсон, Консепсон шаҳарлари жойлашган.[1]
| Парагвай | |
|---|---|
| испанча: Рíо Парагуай португалча: Рио Парагуаи | |
| |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |