Параиба — Бразилиянинг шимоли-шарқий қисмидаги штат. Майдони - 56,6 минг км². Аҳолиси - 3,4 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Жуан-Песоа. Йирик ша-ҳарлари: Кампинагранди, Соза, Сан-тарита. Ҳудудининг катта қисмини ўр-қирли плато (баландлиги 800–1000 м) эгаллаган. Атлантика океани сохдли бўйлаб камбар пасттекислик ё тади. Иқлими суб-экваториал, мавсумий сернам иқлим. Ўртача ойлик температура 24—28°. Йиллик ёғин плато қисмида 300–500 мм дан, соҳил қисмида 1750 мм гача. Асосий дарёлари — Параиба ва Пираняс. Иқтисодиётининг асосини қишлоқ хўжалиги ташкил этади. Деҳқончилик етакчи ўрин-да. Пахта, сизал, дуккакли экинлар, маккажўхори, маниок, шакарқамиш, шоли, тамаки, банан ва бошқа экилади. Ёввойи палма ёнғоғи йиғилади. Кичикроқ тўқимачилик, селлюлоза-қоғоз, семент, кўн-тери, озиқ-овқат корхоналари мавжуд. Слюда, оҳактош, тош тузи олинади. Мис рудаси, ниобий, волфрам, фосфорит конлари топилган. Денгиз порти — Кабеделу.[1]

Параиба
португалча: Параíба

Герб
Gerb
Байроқ
Bayroq
Бразилия штати
Маъмурий маркази город Жуан-Песоа
Губернатор Рикарду Коутиню
ЙАИМ (2006) Р$19 953 193  (19-ўрин)
Аҳоли (2010) 3 766 528 киши.
Зичлиги 66,70 киши./км²
Майдони 56 469,5 км² (21-ўрин)
Вақт минтақаси УТC-3
Код ИСО 3166-2 БР-ПБ
Расмий сайти ҳттп://www.пб.гов.бр
Харитада
Paraiba xaritada
Paraiba, Xarita
7°10′0″С 36°50′0″W / 7.16667°С 36.83333°W / -7.16667; -36.83333

Манбалар

  1. ↑ "Параиба" ЎзМЕ. П-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил