Парамач, анжир гўмма — сомса турларидан бири. П.нинг қатиқли П., оширма П. хиллари бор. Қатиқли П., тайёрлаш усули: 2 дона тухум аталаниб, 1,5 стакан қатиқ, 100 г сариёғ ёки маргарин, 2 чой қошиқ туз, 1 чой қошиқ чой содаси, 1 кг чамаси ун солиб, юмшоқ хамир қорилади. Ха-мир бир оз тиндириб қўйилади. 20— 30 г ли зувалачалар ясаб, қалинлиги 2–3 мм ли жилдлар ёйилади. Жилдга қийма солиб, ўртаси тангадек очиқ қолдириб, жимжима қилиб тугилади. Товадаги қиздирилган ёғда паст оловда аввал тўнтариб (очиқ томони билан), сўнгра ўнглаб қўйилади, пишириш давомида П. ичига қошикда 1—2-марта ёғ томизиб турилади (қовуриш учун 0,5 кгёғ керак бўлади). Оширма П. 0,5 л илиқ сутга 1 дона тухум, 2 чой қошиқ туз, 100 г сариёг, 20 г хамиртуруш (дрожжи) солиб юмшоқ хамир қорилади. Хамир ошгач, қатикди П. сингари тугиб пиширилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил