Paraproktit
Парапроктит (пара… ва юн. проктос — орқа чиқарув тешиги) — тўғри ичак атрофидаги ёғ клетчаткасининг йирингли яллиғланиши. Ўткир парапроктитнинг тери ости, шиллиқ қават ости, қуймичтўғри ичак, чаноқ-тўғри ичак ва тўғри ичак орқаси парапроктитлари тавофут қилинади.
| Парапроктит | |
|---|---|
|
| |
| Аноректал ҳудуднинг яллиг'ланиши |
Этиологияси ва патогенези
Парапроктит одатда аралаш инфексия (кўпинча ичак таёқчаси, энтерококк ёки анаэроб микрофлораси) туфайли пайдо бўлади. Инфексия тўғри ичак атрофидаги ёғ қаватига чиқарув канали шиллиқ қавати шикасти орқали яллиғланган бавосил тугунчаларидан ёки чот териси шикастланиши билан боғлиқ ҳолда ўтади; парапроктитнинг пайдо бўлишида шиллиқ қават морган крипталарнинг шикастланиши айниқса муҳим аҳамиятга эга. Сурункали қабзият, тўғри ичакнинг яллиғланиши ҳам касалликни келтириб чиқаради. Таснифи. Тери ости, шиллиқ қават ости, қуймич-тўғри ичак, чаноқтўғри ичак ва тўғри ичак орқаси парапроктитлари фарқланади.
Патологик-анатомик манзараси
Парапроктит юз берганда тўқималар шишининг йирингли инфилтрацияси кузатилади. Йиринг тўғри ичак ва орқа чиқарув тешиги атрофидаги бириктирувчи юмшоқ тўқималарга тезлик билан
тарқалади. Некрозлашган тўқималар одатда ёқимсиз ҳид чиқаради. Жараён чаноқ диафрагмаси устида тарқалиб, кичик чаноқда тўғри ичак орқаси абссесслари пайдо бўлиши билан кечади.
Клиник манзараси
Ўткир йирингли парапроктит оғир клиник манзара билан кечади. Бемор қаттиқ лўқиллаб оғришни, дефекацион қийналишни бошидан кечиради. Касаллик юқори ҳарорат (39-40°C) эт увишиши билан кечади. Тери ости паропроктити ҳолатларида орқа чиқарув тешиги соҳасида қизариш, шиш ва инфилтрат пайдо бўлиб, думба, кўпинча чот соҳасига тарқалади. Тўқималарнинг йирингли инфилтарсияси тезда авж олиб, чайқалиш пайдо бўлади. Агар жараён қуймич яқинида кечаётган бўлса, маҳаллий симптомлар камроқ аён бўлади ва касалликнинг ўзи интоксикация билан кечади. Агар абссесс тўғри ичак девори яқинида ривожланса, ректал текшириб кўрилганда шилимшиқ моддалар шишини, инфилтрацияни, қаттиқ оғриқни аниқласа бўлади. Абссесслар ўз-ўзидан ичакка ёки сиртга тешиб ўтиши мумкин. Агар бу ҳол юз берса, операциясиз битмайдиган тўғри ичак оқмалари пайдо бўлади. Бундай ҳолларда касаллик сурункали тус олади. Анаэроб парапроктит оғир фиэгмоноз яллиғланиш тури бўйича ўтади.
Дифференсиал диагнози
Орқа чиқарув тешигининг ёрилишидан, тўғри ичакнинг вена томирлари яллиғланишидан, ичак атрофидаги сурункали фистула (оқма яра) дан, ичак ўсмаларидан, ўткир кулунждан фарқлаш керак[1].
Давоси

Тўғри ичак атрофидаги ёғ қавати флегмонасида ёки абссессида ошиғич жарроҳлик ёии билан даволаш тавсия этилади. Одатда, операция кўктомими оғриқсизлантириш ёки умумий оғриқсизлантириш билан амалга оширилади. Кесмалар тўғри ичакнинг ташқи сфинктеридан 1,5-2 см узоқликда ўтказилади (бунда ўта эҳтиёткорлик талаб қилинади). Кесмалар радиал, ёйсимон ёки бурчак шаклида бўлиши мумкин, улар параректал бўшлиқни дренаж қилишни таъминлаши лозим. Йирингли бўшлиқ бўшатилишидан ташқари, парапроктитнинг ичи (бирламчи), тешиги ҳам
йўқ қилиниши касалликнинг сурункали дардга айланишининг олдини олади. Йирингли бўшлиқ водород пероксиди, 0,02 фоизли хлоргексидин эритмаси билан ювилади. Анаэроб парапроктитда некротик тўқималарни кесиб ташлаш билан кенг ёришлар ўтказилади; гипербарик оксигенация ҳам тавсия этилади. Операциядан кейинги даврда нажасни тўхтатиб туриш учун 3-4 кун
камтарона парҳез белгиланади. Оғриқни қолдирувчи воситалар, антибиотиклар, интрофуран препаратлар, протеолитик ферментлар, калий перманганат эритмали ванналарни ўтирган ҳолда қабул қилиш кенг қўлланади[2].