Парапсихология (пара... ва психология) — психологик тадқиқот соҳаси; фикрни ҳеч қандай воситаларсиз маълум масофага узатиш имконияти тўғри-сидаги маълумотларни ўрганиш билан шуғулланади. Парапсихик ҳолатларга тааллукли тасаввурлар ва фаразларни ўзида акс эттиради, лекин уларнинг талқини чуқур илмийликка эга эмас. Ғайритабиий равишда у ёки бу ҳолат ва ҳодисалар идрок қилиниши тахмин этилади, бироқ инсон томонидан бундай ахборотларни ҳиссий аъзолар орқали қабул қилиниши фанда тасдиқланмаган. Парапсихологияни ўрганадиган ва унга ёндош соҳалар: телепатия — фикр ва ҳис-туй-ғуларни сезги органлари ишига ва ақлий муҳокамага асосланмаган ҳолда ташқи оламдаги обектив воқеалар ҳақида маълумот олиш; проскопия (башорат қилиш) — келгусидаги ҳодисаларни айтиб бериш, психокинез — кишининг теварак-атрофдаги буюмлар-га, уларни жойидан қўзғатишга фик-ран таъсир этиши; парамедицина — бемор қўлини ушлаб туриб ёки фикран ишонтириб, ё бўлмаса бошқа ғайритабиий усуллар билан даволаш; хиромантия — қўл кафтига қараб фол очиш, инсон келажаги ва унинг тақ-дири ҳақида башорат қилиш; спиритизм — ўлган одамларнинг рухлари билан алоқа ўрнатиш, улар билан мулоқот қилиб туришга даъват қилувчи ғоя.

Парапсихология ғаройиб, ноёб ҳодисаларни ХИХ аср охиридан бошлаб тадқиқ қила бошлади. Аммо телепатия, туш кўриш, ғойибдан яққол кўриниш ва ихтиёрсиз ҳара-катларнинг илмий асоси очилмаган бўлсада, улар гипноз, ўта сезгирлик, инсондаги ноёб хотира, ҳисоблаш қобилиятининг қонуниятларини тушунишга ёрдам берди. Лекин ҳозиргача бу хил муаммолар кескин баҳсларга сабаб бўлмоқда. Кўпчилик психологлар бу соҳада тажрибаларни давом эттириш мақсадга мувофиқлигини инкор қилишмаса ҳам парапсихологларнинг илмий асосланмаган даъволари ва шовшувли фиқоларига қарши чиқмоқдалар. П.нинг синоними — психотроника.

Эргаш Ғозиев.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил