Paraskaridoz
Параскаридоз — от, эшак ва хачирларда учрайдиган инвазион касаллик. Ингичка ичак, баъзан ошқозонда паразитлик қиладиган Парасcарис эқуорун нематода қўзғатади. Касал ҳайвонларнинг тезаги билан ифлосланган ем-хашак ва сув орқали юқади. Асосан, ёш моллар касалланади, касал ҳайвон йўталади, бурнидан сув оқади, нафас олиши тезлашади, тана ҳарорати қисқа вақт кўтарилади, ичи қотади ёки кетади. Камқонлик (анемия) белгилари кўринади; тойлар ўсиши кечикади ёки тўхтайди.
Даволаш: пиперазин, мебенда-зол, панатур, фарантел ишлатилади.
Олдини олиш: молларни парваришлаш, боқишда ветеринариясанитария қоидаларига риоя қилиш; режали дегелминтизация, яйловларни алмаштириш ва бошқа[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |