Паратиреоид гормон, паратгормон — одам ва ҳайвонларнинг қалқонсимон без олди безларида ҳосил бўладиган гормон. 1925-йилда канадалик олим Ж. Коллип томонидан буқанинг қалқонсимон безидан ажратиб олинган. Суяклардан қонга калсий чиқишини, буйраклардан калсий ва фосфат ажралишини кучайтиради. Кимёвий табиатига кўра — полипептид.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил