Paraxat Matyakubova
Парахат Майлиевна Матякубова (1961-йил, Урганч, Хоразм вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олима, техника фанлари доктори, профессор.
| Парахат Матякубова | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1961-йил Урганч, Хоразм вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари | Тошкент давлат техника университети |
| Таълими | Тошкент электротехника алоқа институти |
| Илмий даражаси | техника фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Парахат Матякубова 1961-йил Урганч шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган[1]. 1985-йил Тошкент электротехника алоқа институтини „Автоматик электр алоқа“ ихтисослиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1983-йилда Урганч шаҳар Алоқа бўлими муҳандиси лавозимида бошлаган. 1991-йилдан Урганч давлат университетида катта ўқитувчи ва доцент, кейинчалик, Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида доцент, илмий котиб лавозимида меҳнат қилган. 2010-йил Тошкент давлат техника университети доценти, 2012-йилдан мазкур таълим муассасасининг профессори, 2013-йилдан кафедра мудири лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳозирги кунда Тошкент давлат техника университети „Метрология, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва сертификациялаштириш“ кафедраси мудири[1].
Оиласи
Оилали, уч нафар фарзанди бор.
Илмий фаолияти
2000-йил „Дон маҳсулотларини электрофизик параметрларини назорат қилиш тизимларини аниқлик тавсифларини яхшилаш“ мавзусида номзодлик диссертация ишини ҳимоя қилган. 2009-йилда техника фанлари доктори илмий даражасини олиш учун „Дон маҳсулотларини намлик-иссиқлик билан қайта ишлашда параметрларни назорат қилиш усуллари ва техник воситалари“ мавзусида диссертация ишини ҳимоя қилган[1]. Америка Қўшма Штатларининг „Аккредитация ва сертификатлаштириш бўйича Э36 қўмитаси“ фаол аъзоси саналади. 2019-йилда „Дўстлик ордени“ билан мукофатланган[2]. Парахат Матякубова Жанубий Корея Республикасида ўтказилган „КИWИЭ — 2018“, „КИWИЭ — 2019“, „КИWИЭ — 2021“, „КИWИЭ — 2022“ ларда мунтазам Ўзбекистон Республикаси ихтирочи аёллари номидан ўз ихтиролари билан иштирок этиб 4 карра олтин медал соҳиби ва 2021-йилда гранд-при соҳибасига айланди. Канада давлатининг Торонто шаҳрида ИВ Халқаро ихтирочилар инновацион кўрик-танлови — „Тҳе 4тҳ Интернатионал Инвентион Инноватион cомпетитион ин Санада, ИCАН 2019 Торонто Интернатионал Соcиэтй оф Инноватион анд Адванcед Скиллс (ТИСИАС) ИCАН 2019“ иштирок этиб, Олтин медал совриндори бўлиб „Йил мутахассиси“ деб тан олинди. Парахат Матякубова асбобсозлик, метрология, автоматлаштириш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш бўйича 450 дан зиёд илмий ва илмий услубий ишларнинг муаллифи (жумладан, 9та монография, 11 та дарслик, 9 та ўқув қўлланма, 27 та ўқув услубий қўлланма, 10 та патент, илмий журналларда 88 та мақолалар ва 115 та маъруза тезислари) ҳисобланади. Турон Фанлар Академиясининг академиги. 2022-йилда „Йилнинг энг фаол олима аёли“ номинацияси ғолиби бўлган[1].