Паразиталогия (паразид ва логос) — паразидларнинг организмларда турлича тарқалиши систематикаси, морфологияси, биологияси ва экологияси, паразит ва хўжайин ўртасидаги ўзаро муносабатлар, одам, ҳайвон ва ўсимликларда паразитлар қўзғатадиган касалликларни ва уларга карши кураш усулларини ўрганадиган биология фанлари комплекси ҳисобланади. Шунингдек, паразитнинг тузилиши, ҳаёт кечириши, яшашга мослашиши, ривожланиши ва географик тарқалишини ўрганади.

Паразитология муаммолари биологиянинг умумий муаммолари билан уйғунлашиб кетган. Жумладан, паразитларнинг морфологик ва физиологик мослашиш муаммоларини ўрганиш турнинг нозологик жиҳатдан тушуниш учун асос бўлиб ҳисобланади. Амалий жиқатдан паразитология паразитар касалликларга қарши курашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш орқали одам ва ҳайвонларнинг саломатлигини сақлашга ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилишга қаратилган.

Ҳайвонот дунёсига мансуб паразитлар зоопаразитлар, улар пайдо қиладиган касалликлар инвазион касалликлар дейилади. Ўсимликларга мансуб паразитлар фитопаразитлар, улар келтириб чиқарадиган касалликлар инфексион касалликлар дейилади. Бинобарин, касалликларни инфексион ва инвазион деб таснифлаш, касаллик қўзғатувчисининг ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсига мансублигига асосланган. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига мансуб паразитларни микробиология, микология, фитопатология каби фанлар ўрганади. Ўсимликлар таркибидан алоҳида гуруҳ ўсимликлардаги вирусли касалликларга ажратилган. Халқ хўжалигидаги аҳамиятига кўра, паразитология умумий паразитология, тиббиёт паразитологияси, агрономия паразитологияси, ветеринария паразитологиясига ажратилади. Умумий паразитология шу фаннинг назарий асослари бўлиб, тирик организмларнинг ўзаро муносабатларини, паразит организмлар сис-тематикаси, паразитар касалликлар патогенези, давоси ва олдини олиш тадбирларини ўрганади. Одамларда касаллик пайдо қилувчи паразитларни тиббиёт паразитологияси, маданий ўсимликларда паразитлик қилувчи гелминтлар ва бўғимоёқлиларни агрономия паразитологияси ўрганади ва уларга карши кураш чораларини ишлаб чиқади. Паразитология ҳайвонлари паразитлари ва улар келтириб чикарадиган касалликларни ўрганадиган ҳамда қарши кураш усулларини ишлаб чикадиган фан ветеринария паразитологияси деб аталади. Ветеринария паразитологияси, ўз навбатида, паразит бир ҳужайралиларни ўрганадиган протозоология, паразит чувалчангларни ўрганадиган гелминтология, ўргимчаксимонлар ва ҳашаротларни ўрганадиган арахноэнтомология фанларига ажратилади.

Паразитология зоология билан чамбарчас боғлиқ. Паразитлар морфологияси ва систематикасини билиш инвазион касалликларга диагноз қўйиш учун зарур. Уларнинг биологияси ва экологиясини ўрганиш эса уйғунлашган кураш чораларини ишлаб чиқишнинг асоси ҳисобланади. Паразитология эпизоотология ва эпидемиология, физиология, биокимё, фармакология, токсикология, иммунология, патологик анатомия ва бошқа биология, тиббиёт, ветеринария, қишлоқ хўжалиги фанлари билан ҳам боғланган. Замонавий паразитология биокимё, иммунология, электрон микроскопия, молекуляр биология ва бошқа фанларнинг текшириш методларидан фойдаланади.

Паразит организмлар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар буюк ватандошимиз Абу Али ибн Сино асарларида учрайди. Олим Тиб қонунлари китобида аскарида, острица ва ришта каби паразит чувалчанглар пайдо қиладиган касалликлар ва уларни даволаш тўғрисида аниқ маълумотлар беради.

Паразитология ХИХ асрга келиб мустақил фан сифатида шакллана бошлади. Бу микроскопнинг такомиллашуви, кўплаб микроскопик паразитларнинг кашф этилиши ва паразитларнинг ҳаёт сикллари ўрганилиши билан боғлиқ. Ўрта Осиёда паразитологияга оид маълумотлар ХИХ асрнинг иккинчи ярмида Туркистон ўлкаси бўйлаб саёҳат қилган рус натуралист олими А. П. Федченко асарларида учрайди. У Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда бўлиб, ҳар хил ҳайвонларнинг паразит чувалчангларини йиғади. Йи-ғилган материалларни Дания ва Германия мутахассислари ёрдамида ишлаш натижасида, уларнинг 24 турга мансуб эканлиги аниқланади. ХХ аср бошларида Ўзбекистонда паразитология соҳасида тадқиқотларнинг ривожланиши рус олимлари К. И. Скрябин, Е. Н. Павловский, В. А. Догел, Н. В. Баданин, Л. М. Исаев ва бошқаларнинг номи билан боғлиқ.

Ўзбекистонда паразитология фани, юқорида таъкидлаганимиздек, 4 йўналиш бўйича шаклланиб, назарий ва амалий муаммоларни хал этиб келмоқда: 1) умумий паразитология 2) тиббиёт П.си; 3) ветеринария П.си; 4) агрономия Паразитология Умумий П. бўйича олиб борилган тадқиқотлар М. А. Султонов, Э. И. Ган, С. О. Османов, М. К. Қодирова, Қ. С. Самадов, Ж. А. Азимов, Т. К. Қобилов, С. Дадаева, О. Давронов ва бошқаларнинг ишлари билан боглиқ. Тиббиёт П.си сохасидаги тадқиқотларнинг ривожланишига Л. М. Исаев, Б. М. Содиқов, П. М. Лернер, В. Р. Ле-мелев, Н. А. Деҳқонхўжаева ва бошқа ҳисса қўшган. Ветеринария П.си соҳасида Н. В. Баданин, Э. Х. Эргашев, Н. М. Матчанов, Ш. А. Азимов, Р. Х. Хаитов, Б. С. Салимов, А. О. Орипов, А. Рўзимуро-дов, М. Аминжонов, Г. С. Пўлатов ва бошқа тадқиқот олиб боришган. Агрономия П.си соҳасидаги тадқиқотларни ХХ асрнинг 30-йилларида Е. С. Кирянова бошлаб берган. Кейинчалик фитогел-минтология деб атала бошлаган бу фаннинг ривожланишида А. Т. Тулаганов ва шогирдларининг хизматлари катта бўлди. О. Мавлонов, 3. Норбо-ев, Ш. Хуррамов, О. Усмонова, А. И. Землянская, Э. П. Азизова ва бошқа фитогелминтологлар олиб борган тадқиқотлар туфайли энг муҳим қишлоқ хўжалиги экинлари фитонематодаларининг таксономик таркиби, биологияси, тарқалиши ўрганилди ва уларга қарши кураш чоралари ишлаб чиқилди. П. соҳасидаги тадқи-қотлар Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология илмий тадқиқот институтида, Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон филиали бўлимларида, Ўзбекистон Ветеринария илмий тадқиқот институтида, университетлар, қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт институтлари қошидаги кафедраларда олиб борилади.

Манбалар