Парда (мусиқада) — 1) торли (дутор, танбур каби) чолғулар дастасини бўғинларга ажратувчи тўсиқлар. Ўтмишда П.лар ичак ёки ипакдан ишланган бўлиб, кейинчалик чўп, металл ёки пластмассадан ясаш йўлга қўйилган. Созанда қўл бармоқлари билан торларни маълум П.га босиб тебратганда муайян баландликдаги товуш (тон)ни ҳосил қилади; 2) Шарқ мусиқа назариясида П. атамаси мақом, даэмон, дастгоҳ тушунчалари билан маънодош бўлиб, муайян баландликдаги товушларни ҳам ифодалаган. Жумладан, узбек мусиқасида ҳар бир мақомнинт бош П.си шу мақом номи билан аталади (мас, Наво П.си, Рост П.си каби). [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил