Parda Tursun
Парда Турсун (тахаллуси; асл исм-шарифи Парда Турсунов) (1909.7.11, Наманган вилояти Поп тумани Чор-кесар қишлоғи — 1957.28.9, Тошкент) — ёзувчи. Алмаий номидаги ўлка узбек намуна ишмактаби (1923—27), Тошкент педагогика билим юр-тида (1927—28) ўқиган. "Батрак" газ.да масъул котиб (1930—31), "Қизил Ўзбекистон" газ.да адабий ходим (1931—34; 1939—40). 1935—36 йилларда Ўрта Осиё план-иқтисод институтида бирмунча муддат тақсил кўргач, Ўзбекистон Марказий Ижроия Қўмитаси раиси котиби (1937—38), Ўзбекистон Телеграф агентлиги (1940—45)да адабий ходим ва муҳаррир, партия тарихи институтида илмий ходим (1948—50).
П.Т.нинг адабий фаолияти 1929—30 йилларда кичиккичик ҳикоялар ёзиш билан бошланган ("Алвасти", 1929; "Зўрлик", 1932 ва бошқа тўпламлар). П.Т.нинг бу ҳикояларидан кейинчалик унинг "Ҳақ йўл" (1947) автобиографик қиссаси "ўсиб чиққан". П.Т. 1940-йилда ёзилган бу қиссаси устида узоқ вақт ишлаб, уни 1947-йилда нашр этади. Кейинчалик мазкур қиссага сайқал бериш, унда белгиланган қахрамонлар ҳаёти ва жамоалаштириш даври манзараларини тасвирлашда давом этиб, дастлаб "Ўқитувчининг йўли" (1949), кейин эса "Ўқитувчи" романини (1951) ёзади. Тошкент ва Намангандаги бир неча мактаб ва кўчаларга П.Т. номи берилган.
Аc: Ўқитувчи |Роман], Т., 1972.
Адабиёт
- Икромов О., Парда Турсун. Адабий портрет, Т., 1968; Узбек адабиёти тарихи, 3-ж., Т., 1972.[1]
Манбалар
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |