Parfenopa

Парфенопа (қадимги юнонча: Παρθενόπη) — қадимги юнон мифологиясидаги сиреналардан бири. Унинг исми „қизнинг овози“ деб таржима қилинади[1].
Афсонаси
Қадимги юнон афсонасига кўра, Парфенопа Аҳелой худоси ва Терпсиҳора музасининг қизи бўлган[1][2]. Унинг қўшиқлари Одиссейни[3][4] ўзига ром эта олмагач, ўзини денгизга ташлади ва чўкиб кетади. Афсонага кўра, унинг жасади Неаполда, Мегариде оролида, ҳозир Cастел-делл-Ово қал’аси жойлашган[5] қирғоққа чиққан. Кума шаҳри аҳолиси бу ҳудудга жойлашар экан, унинг шарафига ўзлари асос солган шаҳарни Партенопа деб аташган[6].
Рим афсонасида бошқа бир тахмин, яъни Везувий исмли кентавр Парфенопани севиб қолгани айтилади. Ғазабланган Юпитер кентаврни вулқонга, Парфенопани эса Неапол шаҳрига айлантирди. Шундай қилиб, афсонага кўра, вулқонга айланган кентавр энди ўз ҳис-туйғуларини тия олмайди ва бу тез-тез шиддатли вулқон отилишларда намоён бўлади[7].
Адабиёт ва санъатда
Парфенопа турли адабиёт ва санъат асарларида, шу жумладан, қадимий тангалардаги сиймосидан тортиб[2], ўз кўксигидаги сув билан Везувий оловини ўчираётгани ифодаланган Спинакорона фавворасигача тасвирланган[8]. Виргил ўзининг „Георгиклар“ асарида Парфенопа томонидан тарбияланганлигини даъво қилган:
Бундан ташқари, Парфенопа мексикалик бастакор Мануэл де Сумаянинг „Парфенопа“ операси ва қадимги юнон романи „Метиоҳ ва Парфенопа“[9] каби бир қатор бошқа асарларга илҳом берди. Бундан ташқари, ХВИИИ асрда Парфенопа афсонаси асосида Сарро (1722), Винчи (1725), Гендел (1730), Вивалди (1738) ва Хассе (1767) опералари ёзилган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Мусиc оф тҳе Сиренс. Блоомингтон, Индиана: Индиана Университй Пресс, 2006. ИСБН 0-253-21846-2. :20
- ↑ 2,0 2,1 Спинк & Сон. Тҳе Нумисматиc Cирcулар анд Cаталогуэ оф Cоинс, Токенс, Cоммеморативе & Wар Медалс, Боокс & Cабинец, Волуме 14. Пиccадилй: Спинк & Сон, 1906 — 9010-бет.
- ↑ Бай оф Наплес анд Соутҳерн Италй, Cапе Тоwн, Соутҳ Африcа. ИСБН 978-1-86-011349-9. [сайт ишламайди]
- ↑ Милес, Гарй Б.. Виргил'с Георгиcс: А Неw Интерпретатион. Беркелей анд Лос Ангелес: Университй оф Cалифорниа Пресс, 1980. ИСБН 0-520-03789-8.
- ↑ Ланcастер, Жордан. Ин тҳе Шадоw оф Весувиус: А Cултурал Ҳисторй оф Наплес. Лондон анд Неw Ёрк: И.Б. Таурис, 2005 — 11-бет. ИСБН 1-85043-764-5.
- ↑ Тҳе Роман Паратехт: Фраме, Техц, Реадерс. Cамбридге УК: Издательство Кембриджского университета, 2014 — 230-бет. ИСБН 978-1-107-02436-6.
- ↑ Виргил'с Голден Эгг анд Отҳер Неаполитан Мираcлес: ан Инвестигатион инто тҳе Соурcес оф Cреативитй. Неw Брунсwиcк, Неw Жерсей: Андоза:Нп3. ИСБН 978-1-4128-4240-2.
- ↑ „Фонтана ди Спинаcорона (детта Фонтана делле зиззе)“. CорподиНаполи. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-феврал.
- ↑ Тҳе Виргин анд Ҳер Ловер: Фрагменц оф ан Анcиэнт Греэк Новел анд а Персиан Эпиc Поэм. Леиден, Нетҳерландс: Брилл Публишерс, 2003 — 5-бет. ИСБН 90-04-13260-0.