Parfiya tili
Парфия тили, парфий тили — ҳинд-европа тиллари оиласидаги эроний тиллар гуруҳига мансуб ўлик тил. Аршакийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида (милоддан аввалги ИИИ аср —мил ИИИ аср) Парфия давлатининг расмий тили (илк даврларда грек ва оромий тиллари билан бирга). Аршакийлар давригача тарихий Парфия вилоятида ҳамда Каспий денгизининг жан.шарқида, аршакийлар даврида эса Эрон, Арманистон, Ироқ ва Ўрта Осиёда ҳам тарқалган. ИИИ—ВИ асрларда сосонийлар салтанатида расмий тил пақлавий (ўрта форс тили) бўлганда ҳам қисман қўлланишда бўлган ва аста-секин форс тилига аралашиб сингиб кетган (ВИ аср охирлари). Парфия ёзуви оромий ёзувидан келиб чиққан. Қад. ёзма ёдгорликлари — сополакларда сақланиб қолган хўжалик ҳужжатлари милоддан аввалги И асрга мансуб[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Парфия тили“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (П-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Жаҳон тилларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |