Pargari
Паргари (форс, паргар — сиркул) —паргар ёрдамида нақш яратиш усули ҳамда шу усулда яратилган нақш. Наққош уста паргар, чизғич ёрдамида калам билан нақш мужассамотини чизиб яратади.
П. усули мураккаб, устадан қунт, кўп меҳнат, ҳандасий шакллар ҳосил қилишда билимдонлик, маҳорат талаб қилади. Безатилаётган сиртнинг хом ашёсига қараб чизиб, бўяб, ўйиб тасвир ҳосил қилиб, заминини ўйиб бўртма тасвир (релеф) қосил қилиб ишланади. Иш жараёнида уста тайёр улги (андоза)дан фойдаланиши ёки бе-затиладиган юзага ўзи чизма чизиб, кейин уни ишлаши мумкин, ишлаганда турли (искана, нов искана, гурзи, ўйма қаламлар, тишли искана каби) асбоблардан фойдаланади. П. Ўрта Осиё қудуди (жумладан, ўзбек ва тожик ха-лк/1ари)да кенг тарқалган. Панжара, ганч ўймакорлигида, сопол ва чинни идишларни бўяшда кўп қўлланиладиган айлана нақшлар ҳам П. деб аталади. Меъморий қисмларда П. нақшлар йирик бўлиб, одатда, локланмайди; рўзғор буюмлари, уй жиҳозларида кичик бўлиб, пардозланади ҳамда локла-нади. Ус т алардан Т.Айюбхўжаев, К..Ҳ-айдаров, С.Хўжаев, О.Файзуллаев ва бошқа ёғоч ўймакорлигида, Ус т а Ширин, М.Усмонов ва бошқа ганч ўймакорлигида П. нақшларнинг жозибали намуналарини яратган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |