Parij Las-Vegas
Париж Лас-Вегас — Невада штатининг Лас-Вегас шаҳридаги Париж козино меҳмонхонаси. У Cаэсарс Энтертаинмент компанияси томонидан бошқарилади. 1700 дан ортиқ ўйин турлари бор. Иншоотнинг умумий майдони 95 263 квадрат метрни ташкил этади.
Шаҳарча Париж шаҳрининг кичрайтирилган ва энг машҳур обидалари жойлашган маскан ҳисобланади. Кўзга кўринарли Эиффел минорасининг энг баланд нусхаси ҳам шаҳарча ичидаги обектлардан бири ҳисобланади[1]. Шунингдек, шаҳарчада Монтголфиэр шари нусхаси, Арк де Триомфенинг 30% кичрайтирилган нусхаси, Ла Фонтаине дес Мерс иншооти ҳамда Ле Тҳеатре дес Арц номли 1200 ўринли театрлар жойлашган. Меҳмонхонанинг олд томонида Лувр, Мусéэ д’Орса ва Париж опера театри каби архитектура биноларининг нусхаларига дуч келасиз.
Тарихи
1995-йил май ойида Баллй Энтертаинмент, қўшни Баллй’с Лас-Вегас биносининг эгаси аксиядорлар йиғилишида лойиҳани кенг оммага эълон қилади. Ушбу ғоя Париж архитектура компаниялари Леиденфрост-Ҳороwитз & Ассоc, Бергман, Wаллс & Ассоc ва МБҲ Арчитеcц томонидан лойиҳалаштирилган. Лойиҳанинг меъмори Бергман Wаллс Ассоcиатес эди. Ҳерберт Ҳороwитз, Леиденфрост-Ҳороwитз & Ассоc ҳамкори ва ижрочи меъмори бўлган. Барча режалар улар томонидан имзоланган.
Баллй 1997-йил 18-апрелда Париж Лас-Вегасга асос солган ва қурилиш шу йилнинг май ойида бошланган. У 760 миллион долларга баҳоланган. Эиффел минорасининг асл баландликдаги нусхасини қуриш яқин атрофдаги Гарри Рид халқаро аэропортига халақит бериши мумкин эди. Шунинг учун дизайнерлар уни икки баробарга кичрайтиришган. Меҳмонхона 33 қаватдан иборат. Париж Лас-Вегаснинг ўзига хос меъморий жиҳати шундаки, Эиффел минорасининг орқа оёқларидан иккинчи бинога ўтилади.
Париж Лас-Вегасдаги Эиффел минораси 1999-йил 1-сентабрда очилди.
2007-йил 31-январда Париж Лас-Вегасда Девид Хасселхоф бошчилигидаги "Продюсерлар" янги шоусининг премераси бўлиб ўтди. Шоу продюсерлари ва Ҳасселҳофф ўртасида келишмовчиликлар туфайли Девид 6-май куни кетишини эълон қилди[2]. „Продюсерлар“ шоусини вақтинчалик Тони Данза олиб борди. Данза 2008-йил 9-февралда шоу ёпилгунига қадар унингнинг машҳур актёрларидан бири ҳисобланган.
Кинолари тарихи
Филмлар
- Ушбу шаҳарчада дунёга машҳур бўлган бир неча филм ва сериаллар олинган. Булардан: 2006-йил 10.5: Апокалипсисда Парижнинг кислотали сув туфайли юзага келган катта чуқурликда чўкаётгани кўринади.
- 2007-йилда „Ресидент Эвил: Эхтинcтион“ филмида Париж Лас-Вегаснинг бирга қумга кўмилган ҳолда кўринади. Қаҳрамонлардан бири зомби тўдасидан қочиш учун Эиффел минораси нусхасига кўтарилади.
- 2009-йилда суратга олинган "2012" филмида Париж Тҳе Стрипнинг қолган қисми билан бирга вайрон қилинган.
- 2010-йилда суратга олинган "Деспиcабле Ме" анимацион филмида Гру Неw Ёрк меҳмонхонаси ва казиносидан Озодлик ҳайкали билан бирга Эиффел минораси нусхаси қулагани кўрсатилган.
- Эиффел минораси нусхаси 2014-йилдаги „Годзилла“ филмида МУТО томонидан вайрон қилинган.
- Птеранодонлар 2018-йилги "Юра даври дунёси: қулаган қироллик" филмининг кредитдан кейинги саҳнасида Эиффел минорасига қўнган.
Совринлари
- Лестер Нйгаард (Фарго) 2007-йилда йилнинг энг яхши суғурта сотувчиси мукофотига сазовор бўлди.
- 2015-йилда Дисней ХД кроссоверида Лаб Рац ва Мигҳтй Мед, Адам, Бреэ, Часе, Лео, Скйлар, Оливер, Каз Эйфел энг яхши бинолар қаторида кўрилади.
Галерея
-
Париж Лас-Вегас (2006)
-
Париж меҳмонхонасидан Лас-Вегас панорамаси, Беллагио фаввораси, Эиффел минораси ва Сезар саройи ко'рсатилган.
-
Париж Лас-Вегас. (2006)
-
Париж Лас-Вегас. (2006)
-
Миноранинг тунги ко'риниши. (2009)
-
Париж Лас-Вегас ва Беллагио фаввораси. (2010)
-
Ле Булварнинг ички қисми. (2012)
-
Париж Лас-Вегасдаги Эйфел минорасининг нусхаси. (2014)
-
Париж Лас-Вегас Эйфел минораси. Франсия байроғи рангида. (2020)
Манбалар
- ↑ „Эиффел Тоwер, Парис Лас Вегас - тҳе Скйсcрапер Cентер“.
- ↑ Cларке, Норм. „Ҳасселҳофф леавинг 'Тҳе Продуcерс'“. Лас Вегас Ревиэw-Жоурнал (2007-йил 10-апрел).