Париж Забури (Париж. гр. 139) — 10-аср ўрталарида яратилган Забурнинг ёритилган қўлёзмаси. Ҳозирда Париж Миллий кутубхонасида сақланади. Бу Македония Уйғониш даврининг энг машҳур қўлёзмаси ҳисобланади.

Париж Забури безакли рамкада 14 та тўлиқ саҳифали миниатюра билан безатилган. Улар ландшафтлар ва меъморий элементларга эътибор бериш билан ажралиб турадиган Эски Аҳд сюжетларида қилинган. Қўлёзма тасвирлари қадимий санъатга тақлид қилиши билан ажралиб туради. Миниатюраларга прототип вазифасини 4-асрнинг Искандария қўлёзмаси ўйнаган, аммо прототипнинг келиб чиқишини Кичик Осиё билан боғловчи фикрлар ҳам мавжуд[1][2].

Кўпгина миниатюраларда аллегорик тасвирлар ва тимсоллар мавжуд (масалан, арфа чалаётган Довуднинг ёнида, Мелодия тимсоли тасвири қўйилган, тун эса ёнаётган маш’ала ва бошига парда ўралган аёл сифатида тасвирланган). Кечки антик санъатнинг стилизацияси шунчалик ишончли ишланганки, узоқ вақт давомида кўплаб тадқиқотчилар ушбу Забурни 10-асрга қараганда анча олдинроқ даврга боғлаб келган.

Манбалар

  1. ↑ Лазарев В. Н.. История византийской живописи. 
  2. ↑ „Давид, играющий на лире. Миниатюра «Парижской Псалтири»“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 13-сентябр.

Ҳаволалар

Викиомборда „Парижская псалтырь“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.