Париж жанги, 1814-йил
Рус армиясининг Парижга кириши

Париж жанги — Россия, Австрия, Пруссиядан иборат олтинчи коалиция ва Франсия империяси ўртасида 1814-йилнинг 30—31-март кунлари бўлиб ўтган жанг. Париж чеккасида бир кун давом этган жанглардан сўнг, 31-март куни франсузлар таслим бўлиб, Олтинчи коалиция урушини тугатган ва император Наполеонни тахтдан воз кечишга ва сургунга кетишга мажбур қилган.

Маълумотлар

Наполеон 1812-йилда Франсия-Россия урушининг муваффаққияциз якунидан сўнг чекинган. Ғалаба қозонган рус қўшинлари Олтинчи коалиция иттифоқини Австрия, Пруссия, Португалия, Буюк Британия, Швеция, Испания ва Франсия империясига душман бўлган бошқа давлатлар билан тузган. Франсузлар Германиядаги юришларидаги дастлабки жангларда ғалаба қозонган, лекин коалиция қўшинлари 1813-йил кузида Леипзиг жангида Напалеонга қарши бирлашиб франсуз қўшинини мағлубиятга учратган. Жангдан сўнг, Франсияни қўллаб-қувватловчи Рейн про-франсуз (франсузлар тарафдори) немис конфедерацияси қулаган. Шу тариқа Наполеоннинг Германия шарқидаги ҳукумати ўз кучини йўқотган. Сўнгра Германиядаги коалиция кучлари Рейн дарёсидан ўтиб, Франсияга бостириб киришган.

Ҳаволалар