Parij moda haftaligi
Париж мода ҳафталиги (франсузча: Семаине де ла моде де Парис) – ҳар йили икки марта, баҳор/ёз ва куз/қиш мавсумлари учун ўтказиладиган дизайнерлар намойишлари туркуми. Тадбирлар санаси Фéдéратион де ла Ҳауте Cоутуре эт де ла Моде (Юқори мода федерацияси) томонидан белгиланади. Париж мода ҳафталиги шаҳар бўйлаб турли жойларда ўтказилади[1]. Намойишлар Ню-Ёрк, Милан ва Лондон мода ҳафталиклари билан бир қаторда дунёдаги „йирик тўртлик“ мода ҳафталикларидан бири ҳисобланади.
| Париж мода ҳафталиги | |
|---|---|
|
Магдалена Фраcкоwиак 2011-йилги Париж мода ҳафталигида (куз/қиш мавсуми) Элиэ Сааб либосида иштирок этган | |
| Жанри | либос ва мода кўргазмалари |
| Датес | баҳор ва куз |
| Ўтказилиши | ярим йиллик |
| Локация | Париж, Франсия |
| Ташкил этилиши | 1973-йил 1–9-октябр |
| Ташкил этилган | Фéдéратион де ла Ҳауте Cоутуре эт де ла Моде |
| Веб-сайт | Расмий сайти |
Тайёр либослар намойишларидан ташқари ҳар йили эркаклар модаси кўргазмаси ва Ҳауте cоутуре (юқори мода) кўргазмалари ҳам ўтказилади. Улар ҳар мавсумда яъни баҳор/ёз ва куз/қиш мавсумлари учун йилига икки марта ташкил этилади[2]. Ҳауте cоутуре коллексиялари ҳар доим тайёр либослар коллексияларидан аввал тақдим этилади ва ҳар бир мавсумда жами 100 дан ортиқ коллексия намойиш этилади[3]. Бундан ташқари, ҳар йили Диор, Чанел, Лоуис Вуиттон, Кензо, Гивенчй ва Céлине каби машҳур брендлар ўз коллексияларини Cарроусел ду Лоувре ва Гранд Палаис каби тарихий жойларда намойиш этадилар[4].
Париж мода ҳафталиги мезонлари
Иштирок этиш учун модалар уйлари Чамбре Сйндиcале де ла Ҳауте Cоутуре модалар федерацияси томонидан белгиланган мезонларга жавоб беришлари керак. Масалан, йилига камида 35 та либос, жумладан, кундалик ва кечки либослардан иборат коллексия тақдим этиш талаби мавжуд[5]. Ушбу талабни фақат оз сонли модалар уйлари бажара олади, шу сабабли ҳауте cоутуре мода кўргазмаларида иштирок этувчилар сони ҳам кам бўлади. Шундай қилиб, иштирок этиш имконига эга бўлганлар орасида Чанел ва Алехандер МcҚуээн каби машҳур юқори мода брендлари билан бир қаторда Махиме Симöэнс ва Эймеле Бургауд каби ёш дизайнерлар ҳам мавжуд[6].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „А Бриэф Ҳисторй Оф Парис Фашион Wеэк“ (эн-ГБ). Бритиш Вогуэ (2019-йил 23-сентябр). Қаралди: 2022-йил 4-март.
- ↑ „Арчивед cопй“. 2016-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 21-ноябр.
- ↑ "Парис Фашион Wеэк." ФашионУнитед, фашионунитед.cом/ландинг/парис-фашион-wеэк. Аccессед 02 Нов. 2023.
- ↑ „Парис Фашион Wеэк“ (2022-йил 31-октябр).
- ↑ „Парис Фашион Wеэк“ (эн). ФашионУнитед. Қаралди: 2023-йил 14-апрел.
- ↑ „Эверйтҳинг ёу неэд то кноw абоут ҳауте cоутуре“. CНН Стйле (2020-йил 7-феврал). Қаралди: 2023-йил 2-ноябр.