Parilar malikasi
Парилар маликаси (инглизча: Фаирй Қуээн) — Ирландия ва Британия фолклорида париларни бошқарадиган маликда деб ишонилган афсонавий қаҳрамон малика. Уилям Шекспирнинг асарлари таъсирида у инглиз тилли маданиятда кўпинча Титания ёки малика Маб номи билан боғланилади.
Мифологияда
Ирландия фолклорида қирол Финварранинг рафиқаси ва сидларнинг сўнгги олий маликаси Уна ёки Унач деб аталган (инглизча: Оонагҳ или Уонаидҳ), Шимолий Англия ва Қуйи Шотландия балладаларида у Элфлар, яъни парилар маликаси деб номланган.
Бу қаҳрамон, шунингдек, Морган номи (Артуриана сиклидаги пари Моргана) ёки юқорида айтиб ўтилганидек Маб варианти билан боғлиқ. Инглиз тилидаги „Болалар балладалари“ тўпламга киритилган (инглизча: Чилд Балладс) „Там Лин“ ва „Қофиячи Томас“ номли иккита балладада малика нафақат гўзал ва жозибали, балки қўрқинчли ва ҳалокатли сифатида ҳам тақдим этилади. Афсоналардан бирига кўра, Парилар маликаси маҳлиё қилувчи гўзалликда енгил либосларда оқ отда юрадиган гўзал сайёҳ хоним сифатида кўринади[1]. Яна бир афсонада, Парилар маликаси ҳар етти йилда дўзахга солиқ тўлаган. Унинг ўйнашлари эса қурбонлар саналган. Бошқа бир ривоятга кўра, малика ўзи ёқтирган эркакни етти йил муддатга ўз қироллигига олиб кетиши мумкин, фақат бир шарт билан, эркак у ерда бўлган вақт давомида сукут сақлаши шарт. Ваъдасига вафо қилиб қайтганида у башорат қила олиш каби ғайритабиий қобилиятларга эга бўлади[2]
Адабиётда
Wиллиам Шакеспеаре ҳам Эдмунд Спенсер сингари ўз асарларида Парилар маликасига ўхшаш қаҳрамонларни яратишда у ҳақдаги эртаклардан фойдаланган: Спенсер "Парилар маликаси" поэмасида, Шекспир "Ёз тунидаги туш" комедиясида ушбу қаҳрамондан фойдаланган. Спенсернинг „Парилар маликаси“даги қаҳрамони Глориана деб аталган. Бундан ташқари, Танаквилл номи билан ҳам ёзилган, бу эҳтимол, Тарқуиниуснинг рафиқаси Приска номидан келиб чиққан.[3] Шекспирнинг сўнгги асарида Обероннинг рафиқаси бўлган парилар маликаси Титания деб аталган. У бу исмни Рим маъбудаси Диананинг эпитети сифатида Овидийдан олган. Диана мунтазам равишда демонологик адабиётларда парилар қироллиги ҳукмдори сифатида тасвирланади. Масалан, Британия қироли Жаков муаллифлигида „Демонология“да ёзилишича, Парилар маликаси „руҳларнинг тўртинчи турига мансуб бўлиб, уни бутпарастлар Диана деб аташган ва унинг саргардон саройи аҳлини орамизда парилар ёки бизнинг яхши қўшниларимиз деб аташади“[4].
Ж. М. Барри Питер Пан ҳақидаги энг қадимги романлардан бири „Кичик оқ қуш“да парилар маликасини Маб номи билан атайди. Аммо у ижобий тусдаги қаҳрамон саналади.
Необутпарастликда
Рим Дианасига ўхшаш, ўрмон арвоҳлари маликаси ҳисобланиб, Чарлз Леланднинг Арадиа (Жодугарлар маликаси) тўғрисидаги концепцияси асосида пайдо бўлган айрим янги бутпарастлик ҳаракатлари пайдо бўлишига таъсир кўрсатди[5]
Манбалар
- ↑ «Сквозь волшебное кольцо сказок» // пер. с английского Н. В. Шерешевской // М. Правда, 1987. — стр. 307
- ↑ «Сквозь волшебное кольцо сказок» // пер. с английского Н. В. Шерешевской // М. Правда, 1987. — стр. 308—311
- ↑ Андреw Зурчер, Эдмунд Спенсер'с тҳе Фаэриэ Қуээне: А Реадинг Гуиде, Эдинбургҳ Университй Пресс, Эдинбургҳ, 2011, п.18.
- ↑ Пуркис, Диане, „лосинг Бабиэс, Лосинг Сториэс“ ин Cултуре анд Чанге: Аттендинг то Эарлй Модерн Wомен, Университй оф Делаwаре Пресс, 2003, п.147.
- ↑ Фаррар, Жанет анд Стеwарт. Эигҳт Саббац фор Wитчес. Роберт Ҳале, 1983. ИСБН 978-0-919345-26-3.