Парк Wан-суҳ (кор.박완서; 20-октябр 1931-йил — 22-январ 2011-йил). — Жанубий Кореялик ёзувчи.

Парк Wан-суҳ
Асл исми корейсча: 박완서
Таваллуди 20.10.1931
Кёнги провинсияси (ҳозирги КХДР ҳудуди)
Касби Ёзувчи
Фуқаролиги Жанубий Корея
Мукофотлари Геумгwан Ордер оф Cултурал Мерит (2011)

Ҳаёти

Парк Wан-суҳ 1931-йил 20-октябрда Кёнги провинсияси (ҳозирги КХДР ҳудуди) шимолидаги Пакчоккол (박적골) қишлоғида туғилган[1]. Парк Wан-суҳ уч ёшга тўлганда унинг отаси вафоти этади. Шундан сўнг, Парк Wан-суҳ онаси ва катта акаси билан Сеулга жўнайди ва етти ёшга тўлгунга қадар қариндошлариникида яшайди. 1950-йилда у нуфузли Сеул миллий университетининг корейс тили ва адабиёти бўлимига ўқишга киради. Бироқ кўп ўтмай Корея уруши (1950—1953) ва акасининг вафоти туфайли ўқишни ташлаб кетишга мажбур бўлади. Кейинчалик адиба „Шунча шингани ким еган?“ (그 많던 싱아는 누가 다 먹었을까) романида ўз болалик хотираларини ёритиб ўтади. Адиба умрининг сўнгига қадар Сеул чеккасидаги Кури шаҳрида жойлашган Ачуи қишлоғида яшаган. У 2011-йил 22-январ куни саратон касаллигидан вафот этади[2].

Ижоди

Парк Wан-суҳ адабий майдонга беш фарзандни тарбиялаб, вояга етказганидан сўнг, 1970-йилда кириб келади. Унинг илк асари Корея уруши ва мамлакатнинг бўлиниши билан боғлиқ воқеаларни ўз ичига олган „Яланғоч дарахт“ (кор.나목) романи ҳисобланади. 1977-йилда газетада Парк Wан-суҳнинг „Кичик тажриба“ (조그만 체험기) қиссаси ёритилади. Ҳикояда реал воқеалар акс этган бўлиб, унда ёзувчи эри фирибгарликда айбланиб, қамоққа ташланганлиги ҳақида ҳикоя қилади. Пак Вансо 1970-йиллар охирида жамиятнинг аҳволи, Жанубий Корея ҳуқуқ-тартибот идораларидаги вазиятни ўз асарларида қаламга олади. 1988-йилда Парк Wан-суҳ аввал эри, кейин эса ўғлини йўқотади. Шунга қарамай, у ёзувчи сифатида ўз фаолиятини давом эттириш учун куч топа олди. Япония халқаро жамғармаси таклифига биноан ёзувчи Японияга ташриф буюради, Ёзувчи асарлари йилдан-йилга шуҳрат қозанади ва у Европа ва Америка мамлакатларига, Ҳиндистон, Тибет ва Непалга саёҳат қилади. У ушбу саёҳатлар ҳақидаги таассуротларини саёҳат хотира кундаликларида ва асарларида ҳам ёзиб ўтган[3].

Мукофотлари

Парк Wан-суҳ 1980-йилда „Ўша кузнинг уч куни“ (그 가을의 사흘동안) асари учун Корея адабий мукофоти билан, 1981-йилда „Онамнинг қозиқлари“ (엄마의 말뚝) учун Ли Сан адабий мукофоти билан, 1990—1991-йилларда „Сароб“ (미망) асари учун Корея адабий мукофоти ва Ли Сан адабий мукофоти билан, 1993-йилда эса Марказий маданият мукофоти билан ҳам тақдирланаган. Ўша йилнинг ўзида „Орзу етиштирадиган инкубатор“ (꿈꾸는 인큐베이터) асари учун Ҳюндаи адабий мукофотини, 1994-йилда „Мен эга бўлган энг сўнги нарса“ (나의 가장 나종 지니인 것) асари учун Донгин адабий мукофотини қўлга киритди. Ёзувчининг муваффақиятли одимлари давом этиб, 1995-йилда „Сароб капалак“ (환각의 나비) асари учун Хан Мусук адабий мукофоти билан, 1997-йилда „Тоғ чиндан ҳам ўша ерда бўлганми?“ (산이 정말 거기 있었을까) асари учун Тесан адабий мукофоти билан, 1999-йилда „Сен жуда ёлғизсан“ асари учун Манхе, 2000-йилда Инчон мукофотлари билан, 2001-йилда „Соғинч учун“ асари учун Хванг Сун Вон адабий мукофоти ва 2006-йилда Хоам мукофоти билан тақдирланади[4].

Ўзбек тилига таржима қилинган асарлари

Пак Вансонинг „Шунча шингани ким еган?“ ва „Тоғ чиндан ҳам ўша ерда бўлганми?“ романлари Санъат Таджимуратов томонидан ўзбек тилига ўгирилган. „Шунча шингани ким еган?“ асари ёзувчининг авто-биографик романи бўлиб, унда ёзувчининг болалиги (1930-йиллар), ўқиш ва улғайиш йиллари, Кореяда япон ҳукмронлигига қарши озодлик ҳаракати ва Корея уруши даври ёритилган. Романда Корея ҳақида кенг этнографик материаллар, корейсларнинг урф-одатлари, оила ва жамият ўртасидаги муносабатлар ҳақида ҳам кўплаб маълумотлар учрайди. Бундан ташқари асарда қисқа вақт ичида мустамлака давлатдан ривожланган давлатга айлана олган корейс халқининг матонати ва бунёдкорлиги ҳам ўз ифодасини топган.

„Тоғ чиндан ҳам ўша ерда бўлганми?“ романи Шунча шингани ким еган?" романининг давоми сифатида ёзувчи ўз кўзи билан гувоҳ бўлган Корея уруши (1950-1953) даврида содир бўлган воқеаларни акс эттиради. Романда биз бир халқни ташкил этувчи одамларнинг ўзаро душманга айланиб, бир-бирларини шафқацизларча йўқ қилиши, қаҳрамонларнинг виждон ва жоҳиллик, ор-номус, ҳаллоллик ва нафс, нафрат ва муҳаббат ўртасида танлов қилишга мажбур бўлган мураккаб тўқнашувларига гувоҳ бўламиз.

Асарлари

나목 Яланғоч дарахт (1970). ИСБН 8937843021

세상에서 제일 무거운 틀니 (Дунёдаги энг оғир протез) (1972) ИСБН 893784303Х

지렁이 울음소리 (Чувалчанг ноласи) (1973)

부끄러움을 가르칩니다 (Уялишни ўргатинг) (1976) ИСБН 8954601936

휘청거리는 오후 (Ҳайратланарли шом) (1977) ИСБН 8933800263

목마른 계절 (Чанқаган фасл) (1978) ИСБН 8933800530

욕망의 응달 (Истак сояси) (1979) ИСБН 8933800360

살아 있는 날의 시작 (Яшаш кунларининг бошланиши) (1980) ИСБН 8933800352

엄마의 말뚝 (Онамнинг қозиқлари) (1982) ИСБН 9788979521177

오만과 몽상 (Кибр ва орзу) (1980—1982) ИСБН 8933800603

그해 겨울은 따뜻했네 (Бу қиш илиқ эди) (1983) ИСБН 9788933800614

그 가을의 사흘동안 (Кузнинг уч куни) (1985) ИСБН 8930001084

도시의 흉년 (Шаҳардаги очарчилик) (1979) ИСБН 8933800271

미망 (Сароб) (1990) ИСБН 8933800891

그 산이 정말 거기 있었을까 (Тоғ чиндан ҳам ўша ерда бўлганми?) (1995) ИСБН 9788901017617

아주 오래된 농담 (Жуда эски ҳазил) (2000) ИСБН 9788939203976

그 남자네 집 (Ўша йигитнинг уйи) (2004) ИСБН 9788972754275

친절한 복희씨 (Меҳрибон Покхи) (2008) ИСБН 9788932018140

세 가지 소원 — 작가가 아끼는 이야기 모음 (Уч орзу: Муаллифнинг танланган ҳикоялар тўплами) (2009) ИСБН 9788960900523

못 가본 길이 더 아름답다 (Нотаниш йўл — энг гўзал йўл) (2010) ИСБН 9788972754671

세상에 예쁜 것 (Дунёдаги гўзал нарса) (2012) ИСБН 9788960901445

Манбалар

Ҳаволалар

1. ҳттпс://www.ёутубе.cом/wатч?в=зНхгКОаҳпе8 2. ҳттпс://ко.wикипедиа.орг/wики/%ЭБ%Б0%95%ЭC%99%84%ЭC%84%9C 3. ҳттп://энcйкореа.акс.аc.кр/Cонтенц/Итем/Э0079617 4. ҳттп://www.йтн.cо.кр/_cомм/поп_мов.пҳп?с_мcд=0103&с_ҳcд=&кей=201101220959002865[сайт ишламайди]