Паркент — Тошкент вилояти Паркент туманидаги шаҳар (1984-йилдан). Туман маркази. Яқин темир йўл стансияси ва вилоят маркази (Тошкент шаҳри)дан 47 км. Аҳолиси 45,5 минг кишидан зиёд (2003). Шаҳар аҳолиси ва хўжаликлари Паркенцой ва Паркент каналидан сув олади. Паркентда 1 та қўшма корхона, 22 та кичик, 16 та корхона, фирмалар, 5 та саноат корхонаси, нон заводи, деҳқон бозори бор. 14 та умумий таълим мактаби, мусиқа ва спорт мактаблари, ихтисослашган мактаб, касб-ҳунар мактаблари, марказий ва болалар кутубхоналари, маданият уйи, „Кичкинтой“ болалар хиёбони, „Оналар ва болалар боғи“, маданият ва истироҳат боғи, стадион (10 минг ўрин), марказий касалхона, поликлиника, 12 та дорихона, 75 та савдо, 145 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси мавжуд. Паркент — Тошкент йўналишида автобус қатнайди.

Паркент
шаҳар
41°17′40″Н 69°40′35″Э / 41.29444°Н 69.67639°Э / 41.29444; 69.67639
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Тошкент вилояти
туман Паркент тумани
Аҳолиси
45 500
Вақт минтақаси УТC+5
Parkent xaritada
Parkent
Паркент
Parkent xaritada
Parkent
Паркент

Паркент ўрнида дастлаб муқим турар жойлар милоддан аввалги ИИ—И асрлар чегарасида пайдо бўлган. Шаҳар тўғрисида „Бобурнома“да ҳам маълумотлар берилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил