Паркенцой — Тошкент вилояти Паркент туманидаги сой (юқори оқимида Кумушконсой деб номланади). Узунлиги 40 км, ҳавзасининг майдони 198 км². Қизилнура чўққиси (3267 м)нинг шимоли-ғарбий ён бағирларидан оқиб тушадиган, уму-мий уз. 112 км бўлган каттакичик ирмокларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Паркенцой ғарбий йўналишда оқиб, Чапқирғоқ Қорасув каналига қуйилади. Мавсумий қор, ёмғир ва булоқ сувларидан тўйинади. Ўртача йютлик сув сарфи 0,64 м³/сек. Тулинсув даври март—июн ойларида, оқимининг 75—80% шу даврга тўғри келади. Апрел ойида суви энг кўп бўлади (ўртача 2,5 м³/сек). Паркенцойда тез-тез сел тошқини ҳам бўлиб, бу вақтда сув сарфи 108 м³/сек. гача ортади (1967-йил 29-апрел). Паркенцойдан Кумушкон, Чанги, Ҳисарак қишлокдари ҳамда Паркент шаҳри ва улар атрофидаги экин майдонлари сув олади.[1]

Паркенцой
Parkentsoy va Surenota tizimi, iyunda)
Паркенцой ва Суренота тизими, июнда)


Давлат


Паркенцой (кейинда) ва Чапқирғоқ Қорасув канали, январда

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил