Паркоур (талаффузи: паркур франсузча: парcоурс франсузча: парcоурс ду cомбатант сўзларидан қисқартма, маъноси – масофа, тўсиқлар чизиғи) – тўсиқларни тез енгиб ўтишдан иборат дисциплина. Паркоур Франсияда Давид Белле ва Себастиэн Фоуcан томонидан асосланган. Ўз ичида алоҳида фалсафа (дунёқараш), гимнастика, енгил атлетика, кураш санъатлари ва билдеринг (деворлардан ошиш)ни мужассамлаштиради. Паркоур билан шуғулланувчи одамлар трейсерлар (франсузча: траcеур) деб аталади.

Умумий маълумот

Паркоур – бу керакли пайтда қўл келадиган танани бошқариш кўникмаларининг мажмуасидир. Трейсерлар ишлатадиган асосий факторлар: куч ва унинг иловаси – шаҳарнинг маълум бир нуқтасига бошқалардан кўра тезроқ етиб бориш. Паркоурнинг шиори – „аслида чегаралар йўқ, фақат тўсиқлар мавжуд“. Паркоур – бу ҳаётнинг ва шаҳарда ҳаракатланишнинг фалсафаси.

Паркоур қандйдир ёрдамчи воситалар ёки қуролларни қўллашга ўргатмайди, балки „шу ерда ва ҳозир“ шароитида ўзини тутишга ўргатади. Дарахтлар, деворлар, томлар – трейсернинг одатий тўсиқлари. Реаксия, шароитни ва ўзининг имкониятларини баҳолай олиш хусусиятлари жуда муҳим. Масофани енгиб ўтишда ёрдамчи элементлар бўлиб деворлардаги тешиклар, бўртиқлар ва ҳоказолар хизмат қилади.

Паркоур билан шуғулланиш учун инсон бир қатор дисциплиналарда ривожланиши керак. Аввало, ўзлигини англаши, тана билан руҳ орасида монандлик ҳосил қилиши, ҳозирги имкониятларини баҳолаши ва ўзининг камчиликлари, қўрқувлари билан курашиши керак. Руҳни тарбиялашнинг аъло усули бу якка курашлардир. Шаҳар бўйлаб кўчиш кўникмаларини ривожлантиришда енгил атлетика, чўққиларни енгиш, гимнастика ёрдам беради.

Элементлар рўйхати

Файл:ИМГ 0136cопй.жпг
Файл:ФаТаЛиТй (Cрзй Дроп).жпг

Сакрашлар

Дроп – баландликдан сакраш, жойидан ёки cат леап позициясидан бажарилади. Йиқилишни фақат оёқлар, ёки оёқлар ва қўллар (ёки бир қўл билан) амортизациялаш мумкин.

Спринг жумп – қандайдир тўсиқдан унга тегмасдан ошиб ўтиш. Масалан бута ёки машина устидан учиб ўтиш. Кўпинча югуриб келиб бажарилади. Ошишда греб, қайчи ёки бошқа финтлар қўлланиши мумкин. Баландлик ва масофага қараб бир ёки оёққа пастга тушилади.

Уп фром доwн жумп – ролл билан тугувчи юқори баландликдан сакраш. Дропдан фарқли оёқларга тушадиган оғирлик анча камроқ, аммо пастга тушиш учун биринчидан олдинга ҳаракатланиш, иккинчидан роллни тўғри бажариш керак. Бу асосий элементларни тўғри бажара оладиган трейсер оёқларига лат еткизмай юқори баландликдан пастга сакрай олади. Кўп ҳолларда ролл – катта масофаларга сакрашга ягона имкониятдир.

Блинд жумп – „Спринг жумп“нинг бир тури, аммо унинг ўзига ҳос ҳусусияти шундаки, трейсер ерга тушиш нуқтасини кўрмайди. Асосийси – учиш пайтида ҳеч нарсага тегиб кетмаслик, ерга тушишни олдиндан ҳисоблаб чиқиши ва ҳеч қаерини қайилтириб олмаслик.

Гап жумп – „Блинд“ каби „Спинг“нинг бир кўриниши. Фарқ шундаки, енгиб ўтиладиган тўсиқ – бу гап, яъни баландликдаги катта масофа. Бу ҳунар жойдан ҳам, югуриб келиб ҳам бажарилади. Ошиб ўтишга чирой киритиш учун греб ёки қайчилар қўлланади. Ўринлики, гап бир вақтнинг ўзида блинд ҳам бўла олиши мумкин.

Аccураcй – аниқлик (узоқлик, самарадорлик)ка қаратилган сакраш. Қандайдир катта бўлмаган обектга (масалан, зина панжараси ёки парапет), жойидан туриб бажарилади. Баъзан пастга тушишда обект қучоққа олинади ёки унга қўл билан теккизилади, бу мувозанатни таъминлайди.

Руннинг аccураcй – югуриб келиб бажариладиган аccураcй.

Аccураcй 360 – Аccураcйнинг ўзи, аммо оёқлардан итарилгандан сўнг, ҳавода ўз ўқи атрофида 360 градусга айлантирилади.

Турн преcисион – тор обект устида сакраш билан айланиб, мувозанатни ушлаб қолиш. 180 ва 360 градусда бажарилади.

Флй ролл – бу сакрашдан кейин тана ерга параллел ҳолда чўзилади, пастга тушиш эса – ролл. (Баландликка, узоқликка ёки унча баланд бўлмаган тўсиқларга нисбатан қилинади).

Флй wҳеэл – узоқ масофаларга сакраладиган ғилдирак. Самарадорлиги бўйича „Флй Ролл“ни алмаштириши мумкин. Теҳникаси тарафидан „рондат“нинг ўзи, сакраш бир оёқдан бажарилади, трейсер қўллари билан ерга тегмасдан иложи борича узоқроққа учиб ўтишга ҳаракат қилади. Пастга тушаётганда қўллар ерга қўйилади ва трейсер инерсия ҳисобига қўлларидан оёқларига туриб олади.

Ваултлар (Таянчли сакрашлар)

Манбалар

Ҳаволалар