Парламентаризм — давлат ҳокимияти тузилиши. Бунда парламент имтиёзли мавқега эга бўлиб, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органларнинг функсиялари аниқ белгилаб берилади. Парламентаризмда ҳукумат парламент томонидан тузилади ва унинг олдида жавоб беради. П. тарихи Англияда 1215-йил кабул қилинган "Эркинликнинг Буюк ҳартияси"дан бошлансада, ХВИ—ХВИИИ асрлардаги инқилоблар даврида вужудга келган. Бу даврнинг илғор вакиллари давлатни оқилона тузиш ва ташкил қилиш учун ҳокимиятни аввало қонун чиқа-рувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиш кераклигини даъват қилганлар ва шу йўл билан мавжуд давлат меха-низми системасида мамлакатда қонун чиқариш ва судловни амалга ошириш устидан ўз назоратини ўрнатишга, ҳатто ҳукуматни ташкил қилишда қат-нашишга муваффақ бўлганлар. Натижада Парламентаризмнинг шаклларидан бири — конституциявий монархия (Англия ва бошқа мамлакатларда) таъсис қилинган. Иж-тимоий алоқалар тузилиши мураккаблаша бориши билан ижро этувчи ҳокимият (президент, ҳукумат) ваколатларининг кучайиш жараёни юз бермоқда.[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил