Пародонтоз (пара... ва юн. одонтос — тиш), алвеоляр пиорея — тиш атрофидаги тўқималар (пародонт) нинг сурункали яллиғланиши, алвеоляр ўсимталар (тиш катакчалари) атрофияланади ва оқибатда тишлар қимирлаб тушиб кетади. Ўрта ва катта ёшдаги кишилар, баъзан ёшлар, ҳатто болаларда ҳам учрайди. П: пародонт то-мирлари ва нервларининг бузилиши ёки касалланиши натижасида тиш атрофидаги тўқималарнинг қон билан етарли таъминланмаслиги оқибатида ву-жудга келади. Касалланган тишларни олиб ташлагандан кейин қолган тишларга овқат чайнаганда зўр келиши, тишда тош йиғилиши, тишни тўғри парвариш қилмаслик, нотўғри тишлаш, ясама тишларни тўғри қўймаслик, шунингдек, организмнинг уму-мий касалликлари П.га сабаб бўлиши мумкин. П.да тишнинг суяк тўқимаси аста-секин сўрилади, тишлар қимирлаб қолади, баъзан милк яллиғланиб ши-шади, қонайди, оғиздан қўлланса ҳид келади. П.да милкда йирингли пилла ҳосил бўлади. Касалликнинг олди олинмаса, милк яллиғланади (гингивит), кўринишидан соғлом тиш аста-секин кимирлаб тушиб кетади. П. натижасида овкат чайнаш ва ҳазм қилиш бузилади. Беморга индивидуал ва комплекс даво килинади. П.да стоматолог врач курсатмаларига қатъий риоя килиш керак.

П.нинг олдини олишда кундалик овқат тури ва таркиби муҳим аҳамиятга эга; қаттиқ овқатлар милкни табиий массаж қилади ва юмшоқ тиш катламларидан тозалайди. Овқатдан кейин мева ва сабзавотлар (сабзи, олма ва бошқалар) еб туриш фойдали.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил