Parom
Паром — транспорт воситалари (автомобиллар, темир йўл вагонлари ва бошқалар), кжлар ва йўловчиларни денгиз ёки дарёнинг бир қирғоғидаги пунктдан иккинчи қирғоғидаги пунктга ўтказиб қўйиш учун мўлжалланган сузувчи иншоот (кема, сол ва бошқалар). Қирғоқлардаги пунктларнинг мавқеига, ўтказиладиган юкнинг тури ва миқдорига, даре ва денгизнинг кенглигига қараб. П. ҳар хил каттакичикликда бўлади. Қаерда қўлланишига кўра, даре, денгиз ва кўл П.ларига, ҳаракатланиш усулига кўра, ўзиюрар ва ўзиюрмас П.ларга бўлинади. Ўзиюрар П. бир ёки бир нечта вагон ва автомобил палубалари билан жиҳозланади. Ўзиюрмас П. (сол, қайиқ, баржа, плашкодт ва бошқалар) учун, одатда, бир қир-ғоқдан иккинчи қирғоққа сим арқон тортиб қўйилади. Ҳарбий мақсадларда (қўшин ва қуроляроғларни сувдан кечиб ўтказиш учун) тайёр понтон ва маҳаллий сузиш воситалари (кема, қайиқ, сол)дан фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |