Паронихия — тирноқ атрофидаги терига инфексия тушиши натижасида келиб чиққан касаллик бўлиб, у одатда Стапҳйлоcоccус ауреус бактерияси туфайли тўсатдан пайдо бўлиши ёки Cандида албиcанс замбуруғи туфайли аста-секин ривожланиши мумкин[1][2][3]. Бу атама юнонча: παρωνυχία пара 'атрофидаъ, оникс 'тирноқ' ва -иа қўшимчасидан иборат. Хавф омиллари қаторига тирноқларни тишлаш ҳолатлари[1] ёки тирноқлар атрофининг кесилиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган кесикула шикастланиши киради. Даволаш антибиотиклар ва фунгицид дори воситалари билан ҳамда йиринг мавжуд бўлса, кесма очиш ва дренажлаш амалиётлари билан олиб борилади[1].

Паронихия
Синонимлари Тирноқ атрофидаги тери инфексиясиТирноқ атрофидаги тери инфексияси
Мутахассислик Дерматология, хирургия
Турлари Ўткир ва сурункали

Этиологияси

Ўткир паронихияга одатда бактериялар сабаб бўлади. Кўпинча антибиотиклар билан даволанади. Антибиотиклар маҳаллий (терига қўлланади) ёки оғиз орқали (оғиз орқали қабул қилинади) қабул қилинади. Сурункали паронихия кўпинча тирноқ атрофидаги юмшоқ тўқималарнинг кандидамикоз инфексияси натижасида келиб чиқади. Аммо, нафақат замбуруғли, балки бактериал инфексия натижасида ҳам келиб чиқиши мумкин. Агар яллиғланиш жараёни сурункали тус олса, сабаб кўпинча замбуруғ бўлади ва уни даволаш учун фунгицид крем ёки таблеткалар қўлланади[4].

Паронихиянинг диабетикларда, дори-дармонли иммуносупрессия ёки пемфигус каби тизимли касалликларда пайдо бўлиши хавфи юқорироқ[5].

Симптомлари

Бу касаллик билан кўпинча кўрсаткич ва ўрта бармоқлар зарарланади ва қизариш, шишиш, оғриқ билан намоён бўлади[1].

Диагностикаси

Турлари

Паронихия ривожланишига қараб тўсатдан пайдо бўладиган ўткир ва узоқ давом этадиган сурункали турларига бўлинади[6].

Ўткир тури

Ўткир паронихия — бу олти ҳафтадан кам давом этадиган бармоқ ва тирноқларни ўраб турган тўқималарнинг инфексион яллиғланиши ҳисобланади[3]. Инфексион жараён одатда тирноқнинг ён томонидаги паронихияда маҳаллий қизариш, шишиш ва оғриқ белгилари билан бошланади[7]. Ўткир паронихия одатда кесикула ёки тирноқ бурмасининг тўғридан-тўғри, билвосита шикастланиши натижасида юзага келади[8].

Сурункали тури

Сурункали паронихия — бу олти ҳафтадан кўпроқ давом этадиган бармоқ ва тирноқларни ўраб турган тўқималардаги инфексион жараёндир[3]. Сурункали паронихия қўллари ёки оёқлари доимий нам муҳитда бўладиган одамларда кенг тарқалган тирноқ касаллиги бўлиб, кўпинча контакт дерматит билан боғлиқ бўлади[7]. Бу касалликда кесикула тирноқ пластинкасидан ажралиб, проксимал тирноқ бурмаси ва тирноқ пластинкаси орасидаги ҳудудни инфексияга қарши ҳимоясиз қолдиради[9]. Бу идишларни ювиш, бармоқларни сўриш, кесикулаларни агрессив тарзда кесиш ёки кимёвий моддалар (энгил ишқорлар, кислоталар ва бошқалар) билан тез-тез алоқа қилиш натижасида инфексион жараён ривожланишига олиб келади.

Шу билан бир қаторда, паронихияни қуйидагича таснифлаш мумкин[7]:

  • Cандидал паронихия — C. албиcанс инфексияси натижасида ривожланган тирноқ бурмасининг яллиғланиши[6].
  • Пиогеник паронихия — бактериялар келтириб чиқарадиган тирноқ атрофидаги тери бурмаларининг яллиғланиши[6].

Дифференсиал диагностикаси

Паронихиянинг дифференсиал диагностикаси қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Селлулит юзаки инфексия бўлиб, тананинг таъсирланган қисмида эритема ва шиш шаклида намоён бўлади. Даволаш энтерал антибиотикларни қабул қилиш йўли билан амалга оширилади[10].
  • Оникомикоз — бу тирноқлар рангини оқ-сарғиш рангга келиб қолишига сабаб бўладиган тирноқнинг замбуруғли касаллигидир[10].
  • Тирноқ псориази тирноқ ва оёқ тирноқларига таъсир қилиши мумкин. Бу тирноқларнинг чуқурлашиши, тизмалари, тартибсиз контурлари ва ҳатто тирноқ ўз жойидан кўтарилиши билан қалинлашишига олиб келиши мумкин[10].

Даволаш

Бош бармоқнинг паронихиясидан кейинги кесма, тирноқни қисман олиб ташлаш амалиёти

Ҳали йиринг пайдо бўлмаган вақтда, ўткир паронихия учун илиқ муолажаларни қўллаш мақсадга мувофиқдир[11].

Сурункали паронихия уни қўзғатувчисининг нима эканлигидан қатъий назар, иложи борича фунгицид ва стероид дори воситалари билан даволанмайди. Даволаш самарасиз бўлган ҳолатларда тирноқ бурмасини жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш ҳам мумкин[12].

Антибиотиклар

Маҳаллий ва энтерал антибиотикларни тавсия қилиш учун етарли маълумотлар йўқлиги сабабли, бундай дориларни қўллаш шифокорга боғлиқ бўлади. Қўлланиладиган антибиотиклар С. ауреус қопламасига эга бўлиши керак. Маҳаллий антибиотикли малҳамлардан бакитрасин ёки мупиросин кабиларни қўллаш мумкин. Маҳаллий даволаниш муваффақияциз бўлган беморларда ёки оғирроқ ҳолатларда оғиз энтерал антибиотиклар қабул қилинади. Буларга диклоксациллин ёки сефалексинлар мисол бўла олади[11]. Агар хўппоз белгилари (йиринг мавжудлиги) пайдо бўладиган бўлса, абсесс юзаси очилиб, дренаж қўйилади[11].

Эпидемиологияси

Аёлларда паронихия эркакларникига қараганда кўпроқ учрайди. Чунки одатда аёллар қўл ёки оёқларини узоқ вақт давомида сувга ботиришни талаб қиладиган касбларда ишлашади (масалан, идишларни ювувчи лавозимида)[10].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Жамес Г. Маркс „21. Наил дисордерс“, . Лоокингбилл анд Маркс' Принcиплес оф Дерматологй Э-Боок, Фифтҳ, Элсевиэр Саундерс, 2013 — 256-бет. ИСБН 978-1-4557-2875-6. 
  2. ↑ "Аcуте анд чрониc паронйчиа". Ам Фам Пҳйсиcиан 77 (3): 339–46. Фебруарй 2008. ПМИД 18297959. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_америcан-фамилй-пҳйсиcиан_2008-02-01_77_3/паге/н82. 
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Роcкwелл ПГ (Марч 2001). "Аcуте анд чрониc паронйчиа". Ам Фам Пҳйсиcиан 63 (6): 1113–6. ПМИД 11277548. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_америcан-фамилй-пҳйсиcиан_2001-03-15_63_6/паге/н116.  Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "пмид11277548" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  4. ↑ „Доcтор'с адвиcе Қ: Wҳитлоw (паронйчиа)“. ббc.cо.ук. Қаралди: 2008-йил 10-май.
  5. ↑ "Наил дисеасе ин пемпҳигус вулгарис". Дерматол. Онлине Ж. 15 (7): 2. 2009. ПМИД 19903430. ҳттп://эсчоларшип.орг/уc/итем/4х05д6вҳ. 
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 Жамес, Wиллиам Д.. Андреwс' Дисеасес оф тҳе Скин: cлиниcал Дерматологй. Саундерс Элсевиэр, 2006. ИСБН 978-0-7216-2921-6. 
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 Фитзпатриcк'с Дерматологй ин Генерал Медиcине, 6тҳ Фреэдберг, Ирwин М.: , МcГраw-Ҳилл Публишинг Cомпанй, 2003. ИСБН 978-0071380768. 
  8. ↑ Ригопоулос, Димитрис; Лариос, Георге; Грегориоу, Стаматис; Алевизос, Алевизос (2008). "Аcуте анд Чрониc Паронйчиа". Америcан Фамилй Пҳйсиcиан 77 (3): 339–346. ПМИД 18297959. ҳттп://www.аафп.орг/афп/2008/0201/п339.пдф. Қаралди: Жануарй 7, 2013. Паронихия]]
  9. ↑ Ригопоулос, Димитрис; Лариос, Георге; Грегориоу, Стаматис; Алевизос, Алевизос (2008). "Аcуте анд Чрониc Паронйчиа". Америcан Фамилй Пҳйсиcиан 77 (3): 339–346. ПМИД 18297959. ҳттп://www.аафп.орг/афп/2008/0201/п339.пдф. Қаралди: Жануарй 8, 2013. Паронихия]]
  10. ↑ 10,0 10,1 10,2 10,3 Дулски, Анне; Эдwардс, Чристопҳер W (2020). "Паронйчиа". Статпеарлс. ПМИД 31335027. 
  11. ↑ 11,0 11,1 11,2 Риттинг, АW; О'Маллей, МП; Роднер, CМ (Май 2012). "Аcуте паронйчиа.". Тҳе Жоурнал оф Ҳанд Сургерй 37 (5): 1068–70; қуиз паге 1070. дои:10.1016/ж.жҳса.2011.11.021. ПМИД 22305431. 
  12. ↑ Ригопоулос, Димитрис; Лариос, Георге; Грегориоу, Стаматис; Алевизос, Алевизос (1 Фебруарй 2008). "Аcуте анд Чрониc Паронйчиа". Америcан Фамилй Пҳйсиcиан 77 (3): 339–346. ИССН 0002-838Х. ПМИД 18297959. ҳттпс://www.аафп.орг/афп/2008/0201/п339.ҳтмл.