Parranda grippi
Парранда гриппи (лотинча: Гриппус авиум), классик парранда ўлати – бу овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши, нафас олиш ва ўлим даражаси 56 фоизга яқин бўлган қушларнинг ўткир юқумли вирусли касаллиги. Парранда гриппи вирусининг антигеник ўзгарувчанлиги ва юқори даражада зарарли штаммларнинг мавжудлиги уни айниқса хавфли касалликка айлантиради. Бу катта иқтисодий зарар этказиши мумкин. Парранда гриппи вирусининг турлари беморлар орасида ўлимнинг 10 дан 100 фоизигача олиб келиши мумкин ва бир вақтнинг ўзида қушларнинг бирдан уч туригача таъсир қилади. Вируснинг табиий резервуари кўчиб юрувчи қушлар ва асосан ёввойи ўрдаклардир. Қушларнинг ёввойи популяцияларида, уй ҳайвонларидан фарқли ўлароқ, грипп вирусига қаршилик юқори. Биринчи марта юз йил олдин Италияда парранда гриппи аниқланган.
Тарих
Парранда гриппини биринчи марта италиялик ветеринар Эдоардо Перронcито 1878-йилда товуқ тифуси номи билан таърифлаган. Перронcито Италиянинг Турин шаҳри яқинидаги фермаларда товуқларга таъсир қилувчи ўта юқумли касаллик юқиши ҳақида хабар берди. Бир мунча вақт парранда гриппи Нюкасл касаллиги билан чалкаштирилди, аммо этиологияси аниқлангандан сўнг, иккинчиси псевдо-ўлат ёки Осиё парранда ўлати, парранда гриппи — классик ёки Европа парранда ўлати деб номлана бошлади.
Европа қуш ўлати эпидемияси мунтазам равишда ХХ асрнинг бошларида Европа, Африка ва Осиё мамлакатларида содир кузатилган. 1925-йилда касаллик Шимолий Америкага етиб келди. ХХ асрнинг иккинчи ярмида 18 та йирик эпизоотия фақат хорижда рўйхатдан ўтказилди.
1901-йилда қўзғатувчининг вирусли табиати аниқланди, аммо фақат 1955-йилда „қуш ўлати“ни келтириб чиқарадиган вируснинг бир грипп вируси экани исботланди. Замонамизда қўлланилувчи номи парранда гриппи бўлиб, касалликкабу ном 1971-йилда берилди. Энг хавфли шакллари (масалан, Ҳ5Н1 штаммидан келиб чиққан ҳолда), юқори патоген парранда гриппи атамаси билан ҳам қўлланади.
Симптомлари ва касалликнинг кечиши
Инкубация даври 20-30 соатдан 2 кунгача давом этиши мумкин. Касаллик тухум ишлаб чиқаришнинг кескин пасайиши, овқат эйиш, чанқоқлик билан намоён бўлади. Жўжалар бошларини тушириб, кўзларини юмиб туради; уларнинг шиллиқ пардалари гиперемик ҳолда бўлади; бурун тешиклари экссудат билан ёпилади. Нафас олиш хиралашиб, тезлашади. Тана ҳарорати 43-44 даражада бўлади. Диарея ҳам кузатилади, ахлати жигарранг-яшил тусда бўлади.
Патологик ўзгаришлар
Аутопсияда овқат ҳазм қилиш трактининг шиллиқ пардаларида катарал ва катарал-геморрагик шикастланишлар, нафас олиш йўллари, томоқ, ҳалқум, бо'йин, кўкрак[, оёқларда тери ости шишиши, ошқозон, ичаклар, талоқ, жигар, буйраклар ва юракдаги пункта қон кетиши аниқланади.
Диагностика
Ташхис вирусни янги патологик материаллардан (ўпка, жигар, мия ва бошқалар), шунингдек, касалликнинг турли даврларида жуфтлашган қон зардобларидан ажратиб олинишига ва серологик реаксияларда аниқланишига асосланади.
Одамдан одамга юқиши
Парранда гриппи вирусининг одамдан одамга юқиши мумкинлиги аниқланди. Бир қанча одамларда 2021-йил феврал ойида аниқланган А(Ҳ5Н8) парранда гриппи вирусининг янги тури одамдан одамга юқиши мумкин. Россия жанубидаги парранда фабрикасининг етти нафар ходимида 2020-йил декабрида бир бош паррандалар орасида парранда гриппи авж олганидан сўнг қайд этилган вируснинг одамдан одамга юқишига янги вируснинг яқин орада мутасияга учраши сабаб бўлиши мумкин.
Одамнинг биринчи марта янги А(Ҳ5Н8) гриппи билан касалланиши борасидаги ма’лумотлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)га юборилган. Ташкилот ма’лумотларига кўра, шу пайтгача одамга парранда гриппининг А(Ҳ5Н1), А(Ҳ7Н9) ва А(Ҳ9Н2) вируслари ҳамда чўчқа гриппи вирусининг А(Ҳ1Н1), А(Ҳ1Н2) ва (Ҳ3Н2) турлари юқиши ҳолатлари қайд этилган[1].
Манбалар
- ↑ „Парранда гриппи вирусининг одамдан одамга юқиши мумкинлиги маълум бўлди“. Бугун.уз. 2021-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 12 март.