Parrandachilik

Паррандачилик — уй паррандаларини етиштириш; чорвачиликнинг бир тармоғи. Паррандачиликнинг асосий маҳсулоти — озиқ-овқатга ишлатиладиган тухум ва гўшт; қўшимча маҳсулоти — парранда пати ва пари. Паррандаларни сўйиш ва уни қайта ишлаш чиқиндиларидан ем уни ишлаб чиқарилади. Парранда гўнги — қимматли органик ўғити. Паррандачиликда тухум, асосан, тухум йўналишидаги, қисман гўшт-тухум ва гўшт йўналишидаги товуқ зотлари ва кроссларидан олинади. Гўшт етиштириш учун гўшт берадиган товуқ, ўрдак, курка, ғоз, сесарка, гўшт каптарлар кўпайтирилади. Парранда гўшти етиштиришнинг асосий манбаи — бройлерларни боқишдир. Шунингдек, беданадян парҳез тухум ва гўшт олинади.
Паррандачилик бундан 4 минг йил муқаддам дастлаб товуқлар хонакилаштирилган Ҳиндистода пайдо бўлган ва кейинчалик бошқа мамлакатларга аста-секин тарқалган. Кейинчалик паррандаларнинг бошқа турлари ҳам хо-накилаштирилган. ХВИИИ — ХИХ асрларда Европа, Осиё ва Америкада уй паррандаларининг кўпдан-кўп зотлари яратилди.
Ўзбекистонда 1920-йилларнинг охирига қадар парранда, асосан, жайдари ва каммаҳсул товуқ зотлари фақат хонадонларда боқилган. Республикада Паррандачиликнинг қишлоқ хўжалиги тармоғи тарзида ривожланиши ХХ асрнинг 20-йилларига тўғри келади. Биринчи Паррандачилик фермалари 1929-йил Қўқон шаҳри ёнидаги ва Самарқанд вилоя-тидаги артелларда ташкил этилган. 1930-йил Тошкентда „Ўзпаррандаинкубатормарказ“ тузилди. Ўша йили республикада дастлабки Каттақўрғон инкубатор стяси ишга туширилди. Ўзбекистонда Паррандачилик урушдан кейинги йилларда тез ривожланди. 1950-йил республикада 11 та инкубатор стяси ишлади. Инкубатор Паррандачилик стялари колхоз ва совхозларда Паррандачилик фермаларини тузишда ёрдам берди. 1959-йил Бухоро инкубатор Паррандачилик стяси негизида республикада 1-Бухоро Паррандачилик фабрикаси ташкил этилди. 1960-йилдан эса инкубатор Паррандачилик стялари 150—180 минг товуқ учун мўлжалланган Тошкент, Ўртасарой, Самарқанд, Ғаллаорол ва Фарғона Паррандачилик фабрикаларига айлантирилди. 1964-йилда Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибида „Ўзпаррандасаноат“ республика ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил этилди. 70 дан ортик, Паррандачилик фабрикаси, 12 наелчилик хўжалиги, паррандалар касалликлари бўйича республика ветеринария лаб. ва бошқа ташкилотлар иш олиб борди.
1958-йилда Ўзбекистон чорвачилик илмий тадқиқот институтида Паррандачилик бўлими, 1985-йилда генетика-селексия стяси (1994—2003-йилларда „Наслпарранда“ илмий маркази) ташкил этилди. 1992-йилдан республикада гўшт йўналишида куркачиликни ривожлантириш бўйича Исроилнинг „МАД“ фирмаси билан ҳамкорликда Хонобод (1993), Чимён (1992), Риштон, Урганч ва Янгийўл (1995) Паррандачилик фабрикалари куркачиликка ихтисослашди. Германия, Беларус, Исроил, Голландия, Қо-зоғистондан келтирилган зотли товуқ ва курка тухумларидан жўжа очириш йўлга қўйилди. Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1996-йил 29-ноябрдаги „Паррандачилик хўжаликларини курка гўшти етиштириш учун модернизация қилиш тўғрисида“ қарорига кўра, хориждан олинган кредитлар ҳисобига куркачиликка ихтисослашган фабрикалар сони кўпайди.
2003-йил 4-сентабрда Республика Вазирлар Маҳкамасининг „Паррандачиликда монополиядан чикариш ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ қарори билан „Ўзпаррандасаноат“ уюшмаси тугатилди, унинг таркибига кирган аксиядорлик жамиятлари шаклидаги 25 Паррандачилик фабрикалари тўлиқ хусусийлаштирилди.
Ўзбекистондаги хўжаликларда товуқ (тухум, гўшт йўналишлари), гўшт учун курка, қисман ўрдак, ғоз, парҳез таомлар учун бедана боқилади. Асосан, товуқнинг оқ леггорн, „Наслпарранда“ илмий марказида яратилган икки тизимли, маҳаллий шароитларга яхши мослашган, йилига 240-250 донагача тухум қиладиган „Ўзбекистон“ кросси етиштирилади.
Интенсив Паррандачиликнингтехнологикжараёнлари саноат негизида ташкил этилган бўлиб, йил давомида бир маромда тухум ва гўшт ишлаб чиқаришни таъминлайди. Паррандалар, асосан, қуруқ аралаш емлар билан боқилади. Аралаш емга бўлган ўртача йиллик эҳтиёжлар (бир бош учун, кг): катакларда боқиладиган тухум берадиган саноат галалари учун — 50; тухум берадиган зотли галалар учун —54; гўшт олинадиган галалар учун — 65; 2 ойгача бўлган бройлер жўжалар учун — 4,7, тухум олишга мўлжалланадиган 5 ойликкача бўлган жўжалар учун —11,8.
Ўзбекистонда 2000-йилда 1252,9 млн. дона тухум етиштирилди, 14 млн. парранда боқилди.
Хорижий мамлакатларда Паррандачилик жуда тараққий этган. АҚСҲ, Канада, Буюк Британия ва бошқа бир катор мамлакатларда йирик механизациялашган корхоналар барпо қилинган.
Яна қаранг
Адабиёт
- Разведение, содержание и кормление птици, Пер. с нем., 1972; Промишленное птицеводство, М., 1985; Азимов С, Паррандачиликда наслчилик ишлари, Т., 1982.
Сайфиддин Азимов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |