Parrandaxona
Паррандахона — паррандалар ас-раладиган бино. Паррандаларнинг тури ва ёшига, хўжаликда фойдаланиш йўналишига ҳамда асраш тизимига қараб ҳар хил бўлади. 1 — 120 кунликкача бўлган товуқ жўжалари батареяли сехларда (ерда ёки катакларда) асралади. Кўпчилик хўжаликларда 1 дан 120 кунликкача бўлган жўжалар битта П.да боқилади. Ўрдак ва курка жўжалари, баъзан, дастлабки 10—20 кунда батареяли сехларда сақланади. Гўшт учун боқиладиган жўжалар (бройлерлар), 1 дан ёки 21 дан 120 кунликкача бўлган курка жўжалари ва 1 дан ёки 10—20 дан 55 кунликкача бўлган ўрдак жўжалари махсус П.да ўстирилади. Вояга етган паррандалар ерда, саноат мақса-дида етиштириладиганлари эса ерда ва катакларда боқилади. П. эни 12 ёки 18 м, бўйи 72, 84, 96 ва 108 м қилиб қурилади. Саноат мақсадида боқиладиган 120—150 минг бош товуққа мўлжалланган 4—6 қаватли ва 80 минг бройлерга мўлжалланган 4 қаватли П.лар бор. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |