Parsek
Парсек (параллакс ва секунда) — астрономияда Қуёш системасидан ташқаридаги осмон жисмларигача бўлган масофани аниқлашда қўлланиладиган ўлчов бирлиги. Қисқача пс (халқаро бирлиги пc) билан белгиланади. Бир Парсек 3,26 ёруғлик йилига, 206 264,8 астрономик бирликка ёки 30,857–1012 км гатенг. 1 килопарсек=103 парсек, 1 мегапар-сек =106 парсек. Парсекда ифодаланган масофа йиллик параллаксга тескари миқдор ҳисобланади. Масалан, 10 пк га тенг масофа 0,1" параллаксга мос келади.[1]
1 парсек = астрономик бирликка ≈ астрономик бирликка ≈ 206 264,8 астрономик бирлик = 3,0856776×1016 м = 3,2616 ёруғлик йили
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |