Partenokarpiya
Партенокарпия (лот. парленос — бокиралик, қизлик ва карпос — мева) — ўсимликларда гулнинг уруғланмасдан мева тугиши. Чангланмасдан мева ҳосил бўлиши вегетатив (автоном) П., уруғчи тумшуқчасига бошқа ўсимлик гули чангини таъсир эттириб мева ҳосил қилиш стимулятив П. дейилади.
Масалан, нок уруғчисига олма гул чангини, баклажон уруғчисига помидор гули чангини таъсир эттириб, сунъий стимулятив П. пайдо қилиш мумкин. П. натижасида ҳосил бўлган мева уруғсиз ёки уруғи муртаксиз бўлади. П. узум, олма, нок, помидор, мандарин ва бошқа кўпчилик ўсимликларда аникланган. Сунъий стимулятив П. механик, кимёвий, ҳарорат таъсирида ҳосил қилинади. Партенокарпик мева йирик ва ширин бўлганидан катга хўжалик аҳамиятига эга.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |