Partiya (musiqa)
Партия – оркестр, хор, ансамбл ва бошқа асарларнинг якка созанда ёки якка хонанда ижро этадиган таркибий қисми. Мусиқий-саҳнавий асарларда партиялар, одатда, қаҳрамонлар номи билан қўшиб айтилади (масалан, „Лайли ва Мажнун“ операсида Қайс партияси).
Шунингдек, соната шаклидаги асарларнинг асосий мавзулари баён этиладиган бўлаги (масалан, бош партия, ёрдамчи партия) ҳам партия деб аталади.
Бош (асосий) партия соната шаклининг биринчи қисмидаги экспозицияда асосий мавзувий материалларни ифодаловчи элементдир. Бу партия асосан асосий тоналликда бўлиб, мусиқа образини ифода этади ва уни аниқлаштиради. Ёрдамчи партияга ўтишдан олдин келадиган боғловчи қисмда, кўпинча ёрдамчи партия мавзусининг оҳанглари акс этади. Бундан ташқари, уч қисмли ёки рондо шаклларида асосий (қайтарилувчи) қисм ҳам бош (асосий) партия деб аталиши мумкин. Бу шаклларда бош партия мусиқа асарининг асосий ғояси ва услубини бир неча марта эслатиб туради[1][2].
Манбалар
- ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.
- ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |