Парвана — ўртапишар хўраки кишмиш узум нави. Арманистон узумчилик, виночилик ва мевачилик илмий тадқиқот институтида Каттақўрғон ва Ҳишров кишмиши навларини чатиштириб чиқарилган (С. А. Погосян, С. С. Хачатрян, Э. Л. Мартиросян, В. И. Егизарян). Барги ўртача, 5 бўлмали, ости туксиз. Гули 2 жинсли. Узум боши ўртача ва йирик, ўртача тиғиз. Ғужумлари йирик, чўзиқ-тухумсимон, сарғимтир, ғубор билан қопланган. Куртак очганидан кейин 140— 145 кунда, фаол қарорат йиғиндиси 3290—3345° да пишиб етилади. Тупи ўртача усади. Х,осилдорлиги 160—170 с/ га ва ундан ортиқ. Касаллик ва зараркунандаларга чидамли ўртача, совуққа чидамли паст. Янгилигида истеъмол қилинади, майиз солинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил