Parvina bank
Парвина Банк – 1994-йилда ташкил этилган хусусий ёпиқ банк. 2009-йилда ўз фаолиятини тўхтатган. Банк „Парвина“ молиявий ва савдо компаниясининг (Самарқанд) таркибига кирар эди[2].
| Парвина банк | |
|---|---|
| Асосий маълумотлар | |
| Тури | ЙАЖ |
| Фаолияти | Банк иши |
| Асос солинган | 1994-йил |
| Ёпилган йил | 2009-йил |
| Бошқарувчи жамияти | „Парвина“ молия компанияси[1] |
Тарихи
"ПАРВИНАБАНК" хусусий аксиядорлик-тижорат банки. 1994-йил 10-майда ташкил топган. Бошқаруви Самарқанд шаҳрида жойлашган. Тошкент ва Бухоро шаҳрида филиаллари бор. Мижозларга фонд биржасида хизмат кўрсатиш, давлат ғазнаси мажбуриятлари бозорида дилерлик ва фонд биржасида брокерлик хизматларини кўрсатиш, қимматли қоғозларни муомалага чиқариш, давлатлараро пул ўтказиш, кўчириш операциялари ва бошқа хизматларни амалга оширган. Банк республикада кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантиришда иштирок этган.
Низом жамғармаси
Банкнинг Низом жамғармаси 1 млрд сўмни, захира жамғармаси 230,4 млн сўмни ташкил қилган. Банк томонидан берилган кредитлар миқдори 4,1 млрд. сўм; кўрилган йиллик фойда 187,5 млн. сўм эди. 2002-йил ҳолатига кўра банкнинг жами активлари 16,3 млрд. сўм эди[3].
Ёпилиши
2008-йилнинг июл ойида, регулятор Парвина Банкдан чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун умумий лицензиясини қайтариб олади. 2009-йилнинг бошида эса банк қонунчилик талабларини бузилганлиги учун унинг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи бекор қилинади[2].
Манбалар
- ↑ „"ПАРВИҲА ХОЛДИҲГ"молиявий савдо ишлаб чикариш холдинг компанияси“. Қаралди: 13.1.24.
- ↑ 2,0 2,1 „Одним банком стало меньше“. газета.уз (2009-йил 27-феврал). Қаралди: 2024-йил 13-январ.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил