Pasanauri
Пасанаури (грузинча: ფასანაური , шунингдек, Пассанаури) – Грузиядаги кичик шаҳарча, Мцхета-Мтианети вилояти, Душети туманида жойлашган.
Географияси
Пасанаури мамлакат пойтахти Тбилисидан тахминан 90 километр (56 ми) шимолда[1], денгиз сатҳидан 1050м баландликда жойлашган[2]. Грузия ҳарбий йўлида, Пасанаури Арагви дарёси билан ёнма-ён жойлашган[3] ва Кавказ тоғлари билан ўралган.
Иқлими
Пасанаурида қишки ҳарорат одатда 10 даражадан паст бўлади, ўртача ҳарорат 0 даража Селсийни ташкил қилади.
Демографияси
2014-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, шаҳарчада 1,148 аҳоли истиқомат қилган.
Ўзининг хушманзара жойлашуви ва яқин атрофдаги тарихий обидаларга яқинлиги, шунингдек, минерал сувлари, сайёҳлик йўллари, қўлда ясалган буюмлари ва озиқ-овқатлари туфайли Пасанаури Совет Иттифоқи даврида машҳур сайёҳлик масканига айланган [4], лекин Совет инқирозидан кейинги йилларда кўплаб зарар кўрди.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Дубинская, Лидия. Тҳе Совиэт Унион. Радуга Публишерс, 1985 — 274-бет. Қаралди: 2008-йил 18-октябр.
- ↑ „Пасанаури“. WеатҳерОнлине. Қаралди: 2008-йил 18-октябр.
- ↑ Гҳамбашидзе, Давид. Минерал Ресоурcес оф Георгиа анд Cауcасиа - Манганесе Индустрй оф Георгиа. РЕАД БООКС, 2007 — 101-бет. ИСБН 978-1-4086-2831-7. Қаралди: 2008-йил 18-октябр.
- ↑ Жавахиšвили, Алекʻсандре. Совиэт Георгиа. Прогресс Публишерс — 162-бет. Қаралди: 2008-йил 18-октябр.