Пашмон — Бухоро вилояти, Шофиркон туманига қарашли қишлоқ. Туман марказидан 3-4 км шимоли ғарбда Боғиафзал маҳалла фуқаролари йиғини таркибида жойлашган[1].

Пашмон
Мамлакат Ўзбекистон Республикаси
{{{туман_тури}}} Шофиркон тумани

Тарихи

Қишлоқ номининг маъноси қандай эканлиги ҳақида бир нечта фаразлар бор. Биринчи фаразга кўра, „пашмон“ сўзи пушаймон сўзининг бузилган формасидир. Бу ҳақида ривоятда айтилишича қишлоқ аҳолиси устларига бостириб келган душманларига кучли қаршилик кўрсатишган. Шундан сўнг рақиблар бу қишлоқ устига юриш қилгани учун пушаймон қилган ва қишлоқ номи пушаймон деб аталган. Кейинчалик пушаймон сўзи пушмон, пашмон шаклида ўзгарган.

Вобкент туманида Пушаймонтепа (Тали Пушаймо) деб аталадиган тепалик ҳам бор. Ҳозир бу ерда ҳеч ким яшамайди. Қадимда бу жойнинг аҳолиси Ислом динининг қабул қилганига қарамай оташпарастлик амалларини бажариб келган. Қутайба ибн Муслим ўта бешавқатлик билан қўрғон аҳолисини ислом динига қайтарган. Иккинчи фаразга кўра пашмон сўзи „жун олувчилар“ ёки „жунга ишлов берувчилар“ деган маънони англатади[2].

Хўжалиги

Қишлоқ хўжалиги асосан қишлоқ хўжалигига мослашган. Қишлоқ ҳудудида ёввойи ўсимликлардан ажриқ, отқулоқ, ялпиз, шўра, балиқкўз, қўнғирбош, ялтирбош, қумларда оқ саксовул, қандим, черкез, илоқ, қуёнсуяк, селин, исириқ; жанубий текислик қисмида қамиш, рўвак, буғдойиқ, шўраажриқ, кампирсоч, итгунафша, юлғун ва бошқалар ўсади.

Иқлими

Йиллик ўртача ҳарорат 14,2 °C, энг паст ҳарорат -29°. Июл ойидаги ўртача температура 29,4 °C, энг юқори температура 46 °C. Йилига 220 мм ёғин тушади.

Манбалар

  1. ↑ Салим Мухтор, Карим Бобомурод. Шофиркон тарихи. Ёзувчи — 227-бет. 
  2. ↑ Ҳалим Тўраев. БУХОРО ТОПОНИМИКАСИ. Дурдона нашриёти, 2021. ИСБН 978-9943-7455-7-5.