ҒАЗАЛ ВА РУБОИЙЛАР

Паштун оғзаки шеъриятида машҳур бўлган қўшиқ турларидан яна бири ғазал (غزل)дир. Бу шеър тури ҳам ёзма адабиётда шаклланган бўлсада, оддий халқ уни ўзининг қўшиғи, халқ шеъри сифатида қабул қилади. Шунинг учун ҳам бу шеър чорбайта каби халқ орасида ҳозиргача кўпроқ „бадǝла“ ёки „сандǝра“, яъни „қўшиқ маъносини“ англатадиган номлар билан аталади. Форс, ўзбек, тожик адабиётларидаги каби паштунлар мумтоз адабиётида ҳам ғазал асрлар давомида шеъриятнинг этакчи тури ва жанри сифатида ривожланиб келган ва юзлаб паштун шоирлари девонларининг асосий қисмини айнан ғазаллар эгаллаган. Пашту мумтоз адабиётида ғазал жанрининг ХИВ аср паштузабон шоири Акбар Заминдоварай ижодида илк бор кўринганлиги итботланган . Пашту мумтоз адабиётида ғазалнинг жадал ривожланиши ХВИ асрнинг иккинчи ярмидан бошланади ва у ёзма адабиётнинг тўлақонли, асосий жанрига айнан ХВИ асрнинг иккинчи ярми, ХВИИ асрнинг ўрталаригача давом этган, тарихда „Равшанийлар адабиёти“, деб ном олган йирик йўналишнинг намояндалари: Арзоний, Мирзахон, Мухлис, Давлат, Восил ижодида жуда кенг жанрий, бадиий-стилистик ютуқларга эришади. Мавзу доираси ҳам ҳар жиҳатдан кенгаяди. Аммо пашту мумтоз ғазалнинг тематик, бадиий-стилистик ва шаклий жиҳатдан юксак чўққиларга эришишига, гуллашига ХВИИ- ХВИИИ асрларда вужудга келган учта йирик адабий мактаб¬ларнинг сардорлари: Хушҳолхон Хатак, Абдураҳмон, Абдулҳа¬мид ва улар¬нинг ўнлаб истеъдодли шогирдлари ижодида муваффақ бўлинган.

МАНБАЛАР

  1. Афганскиэ народниэ пословици и поговорки. М., 1960.
  2. Афганскиэ песни. М., 1964.
  3. Афганскиэ сказки. — М., 1955.
  4. Афганскиэ сказки и легенди. — М., 1972.
  5. Афғон эртаклари. -Тошкент, 1956.